октябр 26, 2020 12:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Хитойдан 5 миллиард доллар ва Жанубий Кореядан 1 миллиард доллар инвестиция жалб этишни режалаштирган
    Ўзбекистон Хитойдан 5 миллиард доллар ва Жанубий Кореядан 1 миллиард доллар инвестиция жалб этишни режалаштирган

Ўзбекистон ҳукумати Хитойдан олиб кирилаётган йиллик инвестициялар ҳажмини 5 млрд долларга, Жанубий Кореядан эса 1 млрд долларга етказишни режалаштираётганини Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилган.

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Хитой ва Жанубий Корея билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги вазифалар ижроси муҳокама қилинди деб хабар қилган Спутник сайти.

давлати раҳбари томонидан белгиланган вазифаларни амалга оширишда яқин идоралараро кооперацияни ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Шу муносабат билан тегишли вазирлик ва идораларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат махсус ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида топшириқ берилди. Мазкур ишчи гуруҳнинг вазифаси хитойлик ва кореялик ҳамкорлар билан лойиҳа ва ташаббусларни имплементация қилишни жадаллаштириш бўйича амалий ишларни олиб бориш бўлади.

“2025 йилга бориб, Хитойдан олиб кирилаётган йиллик инвестициялар ҳажмини 5 млрд долларга, Корея Республикасидан эса 1 млрд долларга етказиш режалаштирилган”, - дейилган хабарда.

Шу билан бирга, 2025 йилга бориб Хитойга амалга ошириладиган йиллик экспорт ҳажми камида 3 млрд долларни, Жанубий Кореяга эса камида 800 млн долларни ташкил этиши керак.

 

Ёрлиқ

Шарҳ