октябр 26, 2020 18:11 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг  19-25 октябр кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  • Шавкат Мирзиёев ва маслаҳатчиси- Сума Чакрабарти узоқ муддатли ислоҳотларни муҳокама қилди.
  • Шавкат Мирзиёев АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони Кеннет Маккензини қабул қилди.
  • Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 65 200 нафарга етди.
  • Кобулда Сардор Умурзаков Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан мулоқот қилди.
  • Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 миллиард АҚШ долларига камайди.
  • Ўзбекистонда сентябр ойида йиллик инфляция даражаси 11,7 фоизни ташкил этди.
  • Ўзбекистон авиакомпанияси Япония йўналиши бўйича парвозларни амалга оширади.
  • Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги объектларидан бирида ишчилар норозилик намойиш уюштирилди.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон президенти  янги маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан Ўзбекистонда ислоҳотлар дастурини узоқ муддатли истиқболда давом эттиришнинг стратегик йўналишларини кўриб чиқди.

Мирзиёев ва Чакраборти учрашувида чуқур ва ҳар томонлама таҳлил асосида илғор халқаро амалиёт ва тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда янги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва янгиланишларни самарали давом эттиришни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилганини Дарё сайти хабар қилган.

Хусусан, мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатдошлигини ошириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва бошқарув кадрлари сифатини тубдан ошириш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланишини хабар қилганди.

Х  Х  Х

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов  Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик доирасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. Коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича қўшма чора-тадбирларни изчил амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, ўтказилиши кўзда тутилаётган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг иккинчи мажлисига тайёргарликнинг бориши ҳолати кўриб чиқилди», дейилади Ўзбекистон Республикаси бош вазири матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат бош вазирлари бошчилигидаги ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи мажлиси 2019 йил май ойида Хоразм вилоятида ўтказилган эди.

Х  Х  Х

Ўзбекистон ССВ 25 октябр куни  мамлакатда яна 98 кишида коронавирус аниқланиши билан, беморлар сони 65 200 нафарга етганини маълум қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистонда коронавирус билан янги  касалланганларнинг 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 13 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 19 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Сирдарё вилоятида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 62 342 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалган ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етган.

Ўлим ҳолати кузатилмаган. Жами қурбонлар сони 545 нафарлигича қолмоқда.

Х  Х  Х

Uzbekistan Airways 2–3 ноябрь кунлари Тошкент—Токио—Тошкент йўналишида қатновни амалга оширади. Бу ҳақда компания томонидан маълум қилинди.

Парвоз жадвалига кўра, Тошкентдан 2 ноябрь куни соат 22:05 да учадиган самолёт 3 ноябрь куни соат 09:40 да Токиога етиб боради. Токио—Тошкент йўналишидаги парвозни амалга оширадиган самолёт 3 ноябрь куни соат 11:05 да ҳавога кўтарилади ва Тошкентга соат 16:10 да қўнади.

Авиачипталарни Uzbekistan Airways Sales филиалидан, авиакомпаниянинг сайтидан, шунингдек, Uzbekistan Airways АЖнинг сотувлар бўйича агентлари офисларидан сотиб олиш мумкин.

Х  Х  Х

Ӯтган ҳафта  ижтимоий тармоқларда “Enter Engineering” компанияси ишчилари намойишлари акс этган видео тарқатилди.

Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги объектларидан бирида ишчи норозилик намойишини уюштириб, компания мулкига зарар етказган.

Спутник сайтининг хабарига  кўра, ҳодиса 21 октябрь куни эрталаб соат 7:30да ишчилар учун мўлжалланган ошхонадаги моноблок тизимидаги (электрон кириш тизими) техник носозлик содир бўлган. Оқибатда улар кундалик овқатланишга кира олмаган. Бу эса катта норозилик келтириб чиқарган.

Хабарда ёзилишича, айни пайтда техник ходимлар ишчи гуруҳи моноблок тизимидаги носозликни тузатмоқда.

“Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Enter Engineering Pte. Ltd” раҳбарияти тафсилотларини билиш ва келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш учун воқеа жойига учиб кетди”, - дейилган хабарда.

 

 

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ