ноябр 10, 2020 14:14 Asia/Tashkent
  • БАА ва Ўзбекистон ҳамкорликлари ривожланмоқда
    БАА ва Ўзбекистон ҳамкорликлари ривожланмоқда

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг БАА президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид ал-Наҳайён билан учрашувида БАА томони Ўзбекистонга энергетика, банк иши, қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кончилик соҳаларида қўшма инвестициявий лойиҳаларига устуворлик беришни таклиф қилди.

Сардор Умурзаков ва Шайх Мансур бин Зоид ал-Наҳайён Ўзбекистон ва БАА қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолати, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги шерикликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, томонлар амалга оширилаётган лойиҳа ва ташаббусларни жорий этишни жадаллаштириш бўйича кейинги қадамларни белгиладилар ва ҳар бир йўналиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик қилиш алгоритмларини келишиб олдилар.

 

Ёрлиқ