ноябр 26, 2020 13:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Террорчилик глобал индексида 134-ўринда
    Ўзбекистон Террорчилик глобал индексида 134-ўринда

«Террорчиликка нисбатан глобал таъсирнинг камайганига қарамай, у ҳанузгача бир қанча мамлакатларда таҳдид бўлиб қолишда давом этмоқда, – дейилган Террорчилик глобал индексида/

Бу манбага таяниб, Дарё сайтига кўра, 2014 йилда бутун дунёда террорчилик билан боғлиқ ўлимлар сони 59 фоизга қисқарган, бироқ ғарб давлатларида террорчилик ҳаракатлари туфайли кузатилган ўлим кўрсаткичи 1970 йилдаги юқори даражага чиққан.

Террорчилик ҳаракатлари сабаб кузатилган ўлим кўрсаткичининг кескин ўсиши охирги 50 йилда Шимолий Америка, Ғарбий Европа ва Океания минтақаларида кузатилган. Мутахассисларнинг тахминига кўра ўсиш суръати жуда юқори – 250 фоизни ташкил қилган.

Террорчилик ҳаракатлари билан алоқадор ўлимлар сони бўйича рейтингда Афғонистон 1, Ироқ 2-ўринни эгаллаган, учинчи поғонада Нигерия, кейинги ўринлардан Сурия, Сомали, Яман, Покистон ва Ҳиндистон жой олган.

Экспертлар АҚШни террорчилик ҳаракатлари оқибатида кузатилган ўлимлар сони бўйича 29-ўринга жойлаштирган, Буюк Британия 30, Франция 38-ўринни олган. Бу борада ижобий натижалар қайд этган Австрия ва Швейцария мос равишда 91 ҳамда 113-поғоналарга жойлашган. Ўзбекистон ҳам бу борада хавфсиз мамлакат ва рейтингда 134-ўринда қайд этилган.

Россия 39, Украина 36, Тожикистон 45, Туркманистон 135, Қозоғистон 93-ўринларни эгаллаган.

Ёрлиқ