ноябр 28, 2020 10:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон расмийлари Сурия қурдларнинг \\\
    Ўзбекистон расмийлари Сурия қурдларнинг \\\"Ал-Хол\\\" ва \\\"Рож\\\" лагерларига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон ҳукумат делегацияси қуролли тўқнашувлар зонасида жойлашган Сурия қурдларнинг "Ал-Хол" ва "Рож" лагерларига ташриф буюриб, у ерда сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан уларни Ватанга қайтариш масаласини ҳал қилиш учун учрашувлар ўтказди.

Спутник сайтига кўра, ушбу ташриф Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номидан ташкил этилган бўлиб, аёл ва болаларни қуролли тўқнашув зоналаридан олиб чиқиш бўйича бундай аввалги "Меҳр-1" ва "Меҳр-2" инсонпарварлик операцияларининг давоми ҳисобланади.

2019 йилда ушбу операциялар доирасида Сурия ва Ироқдан 220 нафар ўзбек аёллари ва болалари Ўзбекистонга олиб келинган.

Мамлакатдан адашиб чиқиб кетган, мураккаб кунларни бошдан кечирган бу одамларга, Ватанга қайтиб келганларида тиббий, психологик ва маънавий ёрдам кўрсатилди ва бу уларни тинч ҳаётга қайтишларига, жамият билан бирлашишига ёрдам берди.

Бугунги кунда "Ал-Хол" ва "Рож" лагерларига 100дан зиёд аёллар ва (асосан уч ёшгача бўлган) болалар келишда давом этишмоқда. Болалар ораларида етимлари ҳам бор. Улар ўта оғир шароитларда яшамоқдалар, ичимлик суви, овқат ва тиббий ёрдам олишда муаммоларга дуч келишмоқда.

 

Ёрлиқ