ноябр 28, 2020 14:32 Asia/Tashkent
  • Эрон элчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги  бизнесмен-омбудсман билан учрашди
    Эрон элчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бизнесмен-омбудсман билан учрашди

Эрон ислом жумҳуриятини Ўзбекистондаги элчиси Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил – бизнес омбудсман билан учрашди.

Тошкентдаги Эрон элчиси Ҳамид Найирободий  Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил – бизнес омбудсман Дилмурод Қосимов билан учрашиб мулоқот қилди.

Томонлар бу учрашув чоғида  ўзаро англашув меморандумларни имзолаш истиқболларини муҳокама қилишди.

Тошкентдаги Эрон элчиси Ҳамид Найирбодоий  бу учрашувда Ўзбекистон  республикаси президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ташкилотининг фаолияти ва ваколатлари ҳамда иқтисодий субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилган чоралар билан танишди.

У ўз сўзларида Ўзбекистода ҳозирги иқтисодий ислоҳотларни юқори баҳолаб,  Теҳрон ва Тошканд давлатлари ўртасидаги яхши сиёсий муносабатлар,  иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига ҳам таъсир кўрсатмоқда, масалан, 2019 йилда икки мамлакат ўраисдаги савдо ҳажми ўтган йилига нисбатан 35 фоизга ошиб 425 миллион долларни ташкил этди деб қўшимча қилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил – бизнес омбудсман Дилмурод Қосимов ҳам саво-тижорат соҳасида икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни ривожланишига тўхталиб, Ўзбекистон республикасининг савдо-иқтисодий амбициялари билан таништирди.

Дилмурод Қосим шунингдек  Эрон элчихонасининг иқтисодий бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик орқали  Ўзбекистонда фаолият юритаётган эронлик ишбилармонлар ва Эронда фаолият юритаётган ўзбекистонлик ишбилармонларнинг ҳуқуқларини янада қўллаб -қувватлашнинг имкнои бор деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ