ноябр 30, 2020 16:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Бош вазири  ШҲТ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида қатнашмоқда

Ҳиндистон раислигида видеоконференция шаклида бўлиб ўтаётган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этмоқда.

Кун сайтининг хабар қилишича, кун тартибига мувофиқ, ҳукумат раҳбарлари янги коронавирус инфекциясининг иқтисодий оқибатларини бартараф этиш, ШҲТга аъзо давлатлар иқтисодиётини рақамлаштириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китоб амалиётини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Онлайн-анжуманда 2035 йилгача савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш режаси ва рақамли даврда олис ва қишлоқ жойларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик концепцияси бўйича фикр алмашилади. Мажлис иштирокчилари ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши ва Банклараро бирлашмаси фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқади.

ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунлари бўйича қўшма коммюнике қабул қилиниши кутилмоқда.

Ёрлиқ