декабр 01, 2020 10:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали суҳбатларида  МДҲ саммитини муҳокама қилишди

Шавкат Мирзиёев Россия ва Владимир Путин 30 ноябр куни телефон орқали суҳбатида яқин кунларда видеоанжуман шаклида ўтказилиши режалаштирилган МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокама қилишди. Бу йил ушбу мажлисда Ўзбекистон раислик қилади.

Ўзбекистон ва Россия президентлари  коронавирус пандемиясининг тарқалиши оқибатида келиб чиққан глобал инқироз шароитида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар барқарор ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар деб хабар қилган Спутник сайти.

Бу борада ўзаро ташрифлар, ҳукуматлараро ҳамкорлик механизмлари унумли ишлаётгани, ўзаро савдо ҳажмлари ортиб бораётгани ҳамда иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперацияси дастурлари давом этаётгани қайд этилди. 

Ундан ташқари Ўзебкистон ва Россия раҳбарлари халқаро аҳамиятга молик масалалар, бўлажак олий даражадаги тадбирларни ҳам муҳокама қилишди. "Суҳбат ҳар доимгидек самимий, дўстона ва конструктив руҳда ўтди", - дейилган хабарда

 

Ёрлиқ