декабр 03, 2020 10:48 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев Тошкентда Дмитрий Козакни қабул қилди
    Мирзиёев Тошкентда Дмитрий Козакни қабул қилди

Ўзбекистон президенти кеча Тошкентда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев олий даражадаги самарали мулоқот туфайли Ўзбекистон—Россия кўп қиррали ҳамкорлиги кейинги йилларда жадал суръат билан ривожланаётгани, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Дмитрий Козак Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди деб хабар қилган Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб Дарё сайти.

Бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги учрашувларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Ушбу тадбирлар кун тартибини аниқ амалий мазмун билан бойитишга алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро сиёсатнинг айрим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, 30 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилиб, 2020 йил декабрида видеоанжуман шаклида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон раислигидаги МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокма қилишди.

Ёрлиқ