декабр 12, 2020 11:27 Asia/Tashkent
  • МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси 12 ҳужжат имзоланди

Куни кеча бўлиб ўтган МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисичоғида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликда эришилган натижалар ва алоқаларнинг янги устувор йўналишлари, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистоннинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги доирасида видеоконференция шаклида  бўлиб ўтган Ҳамдўстлик иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликда эришилган натижалар ва алоқаларнинг янги устувор йўналишлари, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирда 12 ҳужжат имзоланди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислигида ўтказилган мажлисда Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ бюджетининг 70 фоиздан кўпроғини Россия тўлайди.

 

Ёрлиқ