декабр 15, 2020 01:32 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг  7-13-декабр  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  • Ўзбекистон расман Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олди.
  • МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси 12 ҳужжат имзоланди.
  • Шавкат Мирзиёев Туркманистон ва Озарбойжон республикаси президентлари билан телефон орқали мулоқот қилди.
  • Россиянинг юқори мартабали ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга келди.
  • Ўзбекистон ва Швецария ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашдилар.
  • АҚШ Ўзбекистонни “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарди.
  • Термиздаги полигонда Ўзбекистон—Россия ҳарбий машғулотлар ўтказишди.
  • Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиардга етказмоқчи.
  • Капитали 50 миллион долларга тенг бўлган қирғиз—ўзбек инвестицион жамғармаси ташкил этилади.
  • Қоракўлда норози аҳоли намойишга чиқди.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

 Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклидаги саммитида Ўзбекистон ва Кубага ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларус президенти, Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши раиси Александр Лукашенконинг таклифига биноан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклидаги саммитида иштирок этди

Тадбирда Ўзбекистон ва Кубага ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди деб хабар қилган Кун сайти.

Тадбирда ЕОИИга аъзо давлатлар – Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, шунингдек, кузатувчи мақомидаги Молдова ва таклиф этилган мамлакат сифатида Куба етакчилари иштирок этмоқда.

Шу йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолиятида кузатувчи давлат мақомида иштирок этиши тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди.

Х  Х  Х

Ӯтган ҳафта  бўлиб ўтган МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси чоғида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликда эришилган натижалар ва алоқаларнинг янги устувор йўналишлари, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистоннинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги доирасида видеоконференция шаклида  бўлиб ўтган Ҳамдўстлик иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликда эришилган натижалар ва алоқаларнинг янги устувор йўналишлари, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирда 12 ҳужжат имзоланди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раислигида ўтказилган мажлисда Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этдилар.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ бюджетининг 70 фоиздан кўпроғини Россия тўлайди.

Х  Х  Х

Ўзбекистон АҚШнинг диний эркинлик бўйича “Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати” (Special Watch List)дан чиқарилгани хабар қилинди.

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео сўнгги йиллардаги ислоҳотлар АҚШ ҳукуматининг бундай хулосага келишига туртки берган деб иддао қилган.

Помпеонинг “Сўнгги бир йил ичида ҳукуматлари эришган муҳим, аниқ ютуқларга асосланиб, Судан ва Ўзбекистон махсус кузатув рўйхатидан чиқарилганлигини эълон қилишдан мамнунман. Уларнинг қонунлари ва амалиётдаги жасоратли ислоҳотлари бошқалар учун ўрнакдир деган даъвосини Спутник сайти келтирган.

Аввалроқ Халқаро диний эркинлик бўйича АҚШ комиссияси Ўзбекистонни “алоҳида хавотирга молик давлатлар” рўйхатидан чиқарганди.

Тожикистон ва Туркманистон эса алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган давлатлар қаторига киритилган.

Х  Х  Х

Фарғона шаҳрида Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Артём Новиков ва Ўзбекистон бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Сардор Умурзоқов учрашиб мулоқт ўтказдилар.

Артём Новиков ва Сардор Умурзоқов  устав капитали 50 миллион долларга тенг бўлган қирғиз—ўзбек инвестицион жамғармасини ташкил қилишга ва божхона соҳасини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ шакллантиришга келишиб олишди.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун Йўл харитасини имзолаш тўғрисида, бундан ташқари, 25 декабрга қадар ҳамкорликдаги инвестицион лойиҳалар ва саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга оширишга доир масалаларни кўриб чиқишга келишувларга эришган.2019 йили Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо айланмаси 500 миллион долларга етганди.

2020 йилнинг ўтган ўн ойи давомида Қирғизистон ташқи савдо айланмаси 736,3 миллион долларни ташкил этган, унинг экспортдаги улуши 622,4 миллион долларга тенг бўлса, импорт — 113,9 миллион долларни ташкил этган.

Шунингдек, учрашувда савдо-сотиқни кенгайтириш ва савдо даражасини ошириш учун икки мамлакат ўртасидаги транспорт ва транзит ҳамкорлигини фаоллаштириш ва уларнинг транзит салоҳиятидан ўзаро манфаатли фойдаланишга эътибор бериш каби масалалар кўриб чиқилган.

Х  Х  Х

Телеграмдаги «Xalq – LIVE» каналининг хабар беришича, бугун Бухоро вилоятининг айрим ҳудудларида аҳоли газ ва электр токи узилишлари боис норозилик билдирган.

Норози аҳоли ҳоким ёки масъуллар билан учрашиш умидида Қоракўл туманидан ўтувчи М37 Халқаро трассани тўсиб қўйган. Бу норозиликларни Дўстлик ва Қоракўз маҳалласида яшовчи аҳоли вакиллари бошлаб берган.

Хабарларга кўра, ИИБ ходимлари газ ва электрдан норози бўлган халқни тарқатиб юборган. Aйтишларича, ҳоким ҳам, масъуллар ҳам аҳоли билан учрашмаган.

Бундан ташқари, Бухоро туманининг Шалғамхўрон ҳудудида ҳам худди шундай ҳолат бўлган. 

 .

 

Ёрлиқ