декабр 19, 2020 10:47 Asia/Tashkent
  • Жаҳон банки Ўзбекистонга  500 млн доллар маблағ ажратди
    Жаҳон банки Ўзбекистонга 500 млн доллар маблағ ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонга тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни шаффоф ва инклюзив тарзда илгари суриш доирасида 500 миллион доллар маблағ ажратишни маъқуллади.

Операция доирасида ҳукуматга COVID-19 пандемиясининг салбий ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш, шунингдек, 2017—2021 йилларда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ислоҳотларни амалга ошириш ишлари қўллаб-қувватланади деб хабар қилган Дарё сайти..

Ўзбекистон ҳукуматнинг тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси билан ўтказадиган асосий ислоҳотлари қаторидан «прописка» тизимини фуқароларни яшаш жойидаги электрон рўйхатга олишга ўтказиш, давлат томонидан пахта етиштириш ва унинг мажбурий савдосига қўйилган амалиётдан воз кечиш, давлат банклари томонидан давлат корхоналарига субсидиялаштирилган кредитлар ажратишни қисқартириш, пандемия даврида фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатишни кенгайтириш каби талаблар ўрин олган.

«Жаҳон банки томонидан маъқулланган Тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси 2017 йилдан буён Ўзбекистонда амалга оширилган асосий ислоҳотларнинг ютуқларини мустаҳкамлашга ёрдам беради, шунингдек, турли ресурслар ва унинг иқтисодиётдаги иштироки устидан давлат назоратини камайтиришга қаратилган янада мураккаб ислоҳотлар учун мустаҳкам замин яратади», — дейди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

Ёрлиқ