декабр 23, 2020 13:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг янги истиқболларини муҳокама қилинди
    Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг янги истиқболларини муҳокама қилинди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Москвага амалий ташрифи доирасида россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашуви чоғида Ўзбекистон – Россия кўп қиррали ҳамкорлигининг устувор йўналишлари, халқаро ва минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашди.

Россия ва Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари  мулоқотида бўлиб ўтажак олий ва юқори даражадаги учрашувларнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги раислиги натижалари ҳамда Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳузурида кузатувчи мақоми берилиши тақдим этадиган янги истиқболлар муҳокама қилинди”.

Шунингдек, бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам келишиб олинди.

 

Ёрлиқ