Январ 11, 2021 19:30 Asia/Tashkent
  •  Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг    4-10 январ  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг^

  • Ўзбекистон паспорти дунё рейтингида 86-ўринда.
  • Абдулазиз Камилов АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси бош ижрочи директорини қабул қилди.
  • Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 611(+39)га етди.
  • Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини кўпайтирди.
  • Ўтган йили -пандемия даврида Ўзбекистонда 261 млн долларлик туризм хизмати кўрсатилган.
  • Жаҳон банки: 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсади.
  •    Ўзбекистон Тожикистонда коронавирусга чалинганлар учун яна объект қуради.
  • Қашқадарёнинг «Толлимаржон» ИЭСда   навбатдаги авария  сабабли  8 ҳудуд электрдан тўлиқ узилди.
  • Нега Андижон ва Намангандаги айрим ҳудудлар ичимлик сув таъминотидан узилиб қолди?

 

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Henley & Partners (H&P) халқаро консалтинг компанияси жаҳон паспортларининг янгиланган рейтинги асосида Ўзбекистон паспорти дунё рейтингида 86-ўринни эгаллаган.

Henley & Partners (H&P) халқаро консалтинг компаниясида давлатлар, 2021 йил бошидаги ҳолатга кўра, паспорт эгаси визасиз кириши мумкин бўлган мамлакатлар сони бўйича баҳоланган.

Henley & Partners томонидан тузилган бу рўйхатда Ўзбекистон уч поғонага пасайиб, 86-ўринни эгаллаган. Рейтингга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 57 мамлакатга визасиз киришлари ёки етиб боргандан кейин виза олишлари мумкин.

Ўзбекистон Кот-д'Ивуар ва Габон билан 86-ўринни бўлишиб олди.

Япония рейтингда биринчи ўринда турибди. Япония фуқароларига 191та давлатга визасиз кириш ёки боргандан кейин виза олиш ҳуқуқи берилган. Иккинчи ўринда 190 мамлакат билан Сингапур, учинчи ўринда Жанубий Корея ва Германия жойлашган. Уларнинг фуқаролари 189 мамлакатга визасиз киришлари ёки боргандан кейин виза олишлари мумкин.

Тўртинчи поғонада Финляндия, Италия, Люксембург ва Испания (188 давлат) бўлса, бешинчи ўринда - Австрия ва Дания (187 давлат). Франция, Ирландия, Нидерландия, Португалия, Швеция 6-поғонада (186 давлат), Бельгия, Янги Зеландия, Норвегия, Швейцария, Буюк Британия ва АҚШ 7-ўринда (185 давлат). Саккизинчи поғонадан Австралия, Чехия, Греция, Мальта (184 давлат), тўққизинчи ўриндан Канада (183 давлат) ва 10-поғонадан Венгрия (182 давлат) жой олди.

Ӯзбекистон паспорти

МДҲ мамлакатларидан Россия 50-ўринда (116 давлат), Беларус ва Қозоғистон 70-ўринда (75 давлат), Озарбойжон 76-ўринда (67), Арманистон 80-ўринда (63), Тожикистон 85-ўринда (58) ва Туркманистон 90-ўринда (53 давлат).

Рейтингнинг сўнгги қаторидан Афғонистон жой олган. Мазкур давлат фуқаролари учун 26та мамлакатга визасиз кириш имкони мавжуд.

Х  Х  Х

Жорий йил 10 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 77 611(+39) нафарни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг:

 13 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида 7 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида, 12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 927 нафар бемордан 157 нафари оғир, 31 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Х  Х  Х

Бугун Афғонистон миллий электр энергияси компанияси тарқатган маълумотида Ўзбекистондан импорт қилинадиган электр- энергия ҳажми  300 мегаватгача ошгани ва бу рақамни  мегаватгача ўсди ва  450 мегаватга етказиш учун ишлаб олиб борилаётганини қўшимча қилди.

Бу компания кечаси Кобул шаҳри мамлакатга импорт этиладиган билан   65 мегават  ва ичкарасида ишлаб чиқарилган   105  мегават электр энергия етказиб беришини маълум қилганди.

Бир неча кун олдин, Афғонистоннинг 13 вилояти ва Кобул шаҳри аҳолиси Ўзбекистондан импорт қиладиган электр -энергия тармоғидаги узилишлар туфайли светсиз қолганди.

Breshna - Афғонистон миллий электр энергияси компаниясига кўра, айни пайтда,  Афғонистонда асосан импорт қилинадиган электр- энергияга таянади ва фақат  мамлакатда атиги  200 мегаватт электр -энергия ишлаб чиқаради, аммо электр энергияга бўлган эҳтиёжи  7000 мегаватни ташкил қилади.

Сўнгги йилларда Афғонистонда юз миллионлаб доллар маблағ сарфлангани сабабли, мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси ҳали ҳам етарли эмас.

Х  Х  Х

Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 4,3 фоизга, 2022 йилда эса 4,5 фоизга ўсишини Жаҳон банки прогноз қилди.

Ўзбекистон мамлакатнинг ЯИМ ўсиши 2020 йилда 0,6 фоизни ташкил этган. Октябрь ойида Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг 2020 йилдаги ўсиши 0,4 фоиздан 0,8 фоизгача, 2021 йилда — 4,8 фоиздан 5 фоизгача бўлишини прогноз қилганди деб келган ушбу банкка таянган ҳолда тарқатган Газета.уз сайтида. хабарида.

Жаҳон банкининг прогнозларига кўра, 2021 йилда Марказий Осиё иқтисодиётининг ўсиши 3 фоизга қадар тикланади. Бунга хом ашё нархининг бироз кўтарилиш ва Хитойнинг «Бир макон — бир йўл» ташаббуси доирасида субминтақадаги иштирокининг фаоллашуви доирасида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмининг ортиши сабаб бўлади.

Шу билан бирга, экспертларнинг таъкидлашича, Европа ва Марказий Осиё минтақаларида вазиятнинг салбий ривожланиш хавфи устунлик қилади.

«Айрим мамлакатларда ижтимоий хавотирни юзага келтирган сабаблардан бири ҳисобланувчи коронавирус пандемиясининг кучайиши, шунингдек, геосиёсий зиддиятларнинг ортиши хавфи ҳисобига минтақадаги иқтисодий ўсишнинг яқин истиқболлари ноаниқ қолмоқда», — дейилади ҳисоботда.

Х  Х  Х

Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб берувчи Хонобод—Андижон марказий сув қувурининг Андижон тумани «Хортум» маҳалласида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида носозлик юзага келгани ортидан Наманган шаҳри сув таъминотида ҳам фавқулодда носозлик юзага келди.

11 январь куни “Пахталикўл” сув узатиш иншоотида Д-1000 мм.ли  юқори босимли магистрал тармоқларда фавқулодда носозлик содир бӯлганлиги сабабли мазкур иншоот фаолияти соат 10:00 дан бошлаб вақтинчалик тӯхтатилди деб хабар қилган Спутник.

“Бунинг натижасида Наманган шаҳрининг Оромгоҳ даҳаси, 1-Ахсикент, 2-Ахсикент, Гўзал, Чаманзор, Минчинор, Мустақиллик, Паҳлавон, Нуробод, Сиҳатгох, Меҳнатобод,  Ишонч, Истиқбол МФЙ ҳудуди ва 1-кичик тумани айрим жойларида ичимлик суви таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлади”, - дейилган хабарда.

Хабарда ҳозирда  “Наманган сув таъминоти” МЧЖ Наманган шаҳар бўлими мутахассислари тезкорлик билан носозликни бартараф этиш чораларини кўраётгани қўшимча қилинган.

Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб Хонобод-Андижон марказий сув қувурининг Андижон тумани “Хортум” МФЙга қарашли Анжирзор кўчаси ҳудудида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида носозлик юзага келганди.

Натижада Андижон шаҳри ва унга ёндош туманларнинг айрим ҳудудлари ичимлик сувисиз қолган эди.

 

 

Ёрлиқ