Январ 15, 2021 16:12 Asia/Tashkent
  • Тошкентнинг Коллектив Хавфсизлик шартномасига қайтиши учун шартлар

МДҲ Марказий Осиё бўйича бошқармасининг раиси АҚШ Афғонистондан чиқса, Тошкент Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилотига қайтади,-деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Андрей Грозин агар Афғонистондаги вазъият ўта муҳим босқичга ўтадиган бўолса, Ўзбекистоннинг Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзолиги тикланиши мумкин,-деб айтди.  

МДҲ Марказий Осиё бўйича бошқармасининг раиси Ўзбекистон бундан олдин Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо эди ва бу эса қайта аъзо бўлишига имкон яратади деб эслатиб ўтди. 

Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти 1992 йилда Арманистон, Белоруссия, Қазоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Озарбайжон Республикаси ва Грузия иштироки билан ташкил этилган эди. бу мамлакатлар 2002 йилда бу ташкилотни ҳарбий бир коалицияга айлантириш қарорига келишди.

Кейинчалик Грузия, Озарбайжон ва Ўзбекистон мамлакатлари ушбу ташкилотдан чиқди. Бу ташкилот 2004 йили 2 декабрда БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи аъзо сифатида қабул қилинди.  

 

Ёрлиқ