Январ 18, 2021 11:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 78 минг кишидан ошди
    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 78 минг кишидан ошди

Ўзбекистонда ўтган кун давомида яна 68 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 78 036 нафарга етганини мамлакта ССВ хабар қилган.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган янги касаллардан 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида, 5 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида, 15 нафари Тошкент вилоятида, 38 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Мамлакатда касалликдан соғайганлар 76538 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда. Қурбонлар сони 619 нафарлигича қолмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 879 нафар бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Ёрлиқ