Январ 18, 2021 20:36 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг    11-17 январ  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ӯзбекистон Президенти  Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Садир Жапаровни ғалаба билан табриклади.
  2. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллигида нутқ сўзлади.
  3. Тошкентнинг  Коллектив Хавфсизлик шартномасига қайтиш шартлари эълон қилинди.
  4. Ўзбекистон ва Япония икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашмоқда.
  5. Тошкент – Теҳрон йўналишида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилиши кутилмоқда.
  6. Ўзбекистон дунёдаги энг қудратли армиялар рўйхатида ўз позицияларини яна яхшилади.
  7. Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги илиқ муносабатларни тугашидан хавотирда.
  8. Ўзбекистон 2021 йилда 10,5 млрд доллар хорижий инвестицияларни жалб этишни режалаштирган.
  9. Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида доимий авиақатновлар қайта йўлга қўйилди.
  10. Ўзбекистонда ўтган йилда 1723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
  11. Ўзбекистонда қамоққа ҳукм қилинганлар сони 22 минг нафарни ташкил этади.
     

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

 Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Садир Жапаровни ғалаба билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқотида уни бу мамлакта презиент сайловида қозонган ғалабаси билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни Қирғизистонда бўлиб ўтган президент сайловидаги ишончли ғалабаси ҳамда Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади деб хабар қилган Спутник..

Ўз навбатида, Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқига замонавий хатарларни енгиб ўтишда ва коронавирус пандемияси оқибатларига қарши курашишда қардош Қирғизистонга кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорлик билдирди.

Суҳбат давомида Шавкат Мирзиёев келаётган йил Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитиш даври бўлиши лозимлигини қайд этди.

Булар, аввало, Давлат чегараларини делимитация қилиш борасидаги қўшма ишларнинг натижадорлигини ошириш, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалигида кооперацияни кучайтириш, ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувни кенгайтириш, самарали транспорт коммуникацияларини ривожлантириш бўйича минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ва бошқалар.

Х  Х  Х
МДҲ Марказий Осиё бўйича бошқармасининг раиси АҚШ Афғонистондан чиқса, Тошкент Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилотига қайтади,-деб айтди.

Андрей Грозин

Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Андрей Грозин агар Афғонистондаги вазъият ўта муҳим босқичга ўтадиган бўолса, Ўзбекистоннинг Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзолиги тикланиши мумкин,-деб айтди. 

МДҲ Марказий Осиё бўйича бошқармасининг раиси Ўзбекистон бундан олдин Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо эди ва бу эса қайта аъзо бўлишига имкон яратади деб эслатиб ўтди.

Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти 1992 йилда Арманистон, Белоруссия, Қазоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Озарбайжон Республикаси ва Грузия иштироки билан ташкил этилган эди. бу мамлакатлар 2002 йилда бу ташкилотни ҳарбий бир коалицияга айлантириш қарорига келишди.

Кейинчалик Грузия, Озарбайжон ва Ўзбекистон мамлакатлари ушбу ташкилотдан чиқди. Бу ташкилот 2004 йили 2 декабрда БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи аъзо сифатида қабул қилинди. 

Х  Х  Х 

Тошкент – Теҳрон йўналишида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилиши кутилмоқда

Жорий йил 2021 да “Тошкент-Бухоро-Машҳад-Теҳрон” халқаро автобус йўналишини амалга ошириш учун Эрон Ҳукумати билан транзит рейслар бўйича келишувга эришиш чоралари кўрилади ва келгусида мазкур йўналиш бўйича халқаро автобус маршрути йўлга қўйилади.

“Тошкент-Бухоро-Машҳад-Теҳрон” халқаро автобус йўналишини амалга ошириш учун Ўзбекистон ва Эрон Ҳукуматининг транзит рейслар бўйича келишувга эришиш чоралари кўрилади ва келгусида мазкур йўналиш бўйича халқаро автобус маршрути йўлга қўйилиши Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳасида белгилланан деб хабар қилган Қалампир сайти.

Мазкур ҳужжат лойиҳаси билан Ўзбекистон зиёрат туризмини ривожлантиришда Транспорт-логистика хизматларини яхшилаш ва ривожлантириш ҳам назарда тутилмоқда.

Х  Х  Х

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий кучларнинг Global firepower рейтингида ўз позицияларини яхшилаб, 51-ўринга кўтарилди

Собиқ СССР давлатлари орасида тўртинчи кўрсаткич. Россия (2-ўрин), Украина (25), Беларусь (51). Марказий Осиёдаги қўшнилар орасида Қозоғистон 62-ўринда эканлигини Спутник хабар қилган.

Global Firepower ҳарбий рейтингида қайд этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Қуролли кучлари 420 дона танк, 1215 дона зирҳли машина, 140 дона ўзиюрар артиллерия ва 98 дона кўп зарбали реактив тизимларига эга. Шунингдек, 80та қирувчи, 122та вертолёт ва бошқа авиация (жами 227) - ҳаво кучларининг асосини ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучлар фахрийлари, ватандошларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклаганди.

Х  Х  Х

Ўзбекистон 2021 йилда 10,5 млрд доллар  хорижий инвестицияларни жалб этишни режалаштирган.


 

Ўзбекистон жалб этадиган хорижий инвестициялар ҳажми 10,5 млрд долларни ташкил этади, шундан 7,6 млрд доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир.

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2021 йилда экспортнинг кутилаётган миқдори 17 млрд доллардан ортиқ бўлади деб хабар қилган деб хабар қилган Спутник сайти.

Ўзбекистон  жалб этадиган хорижий инвестициялар ҳажми 10,5 млрд долларни ташкил этади, шундан 7,6 млрд доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир.

Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида 94,8 трлн сўмлик маблағ ўзлаштирилиши ва 7106 инвестиция лойиҳаси ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида қарийб 162 мингга янги иш ўрни яратилади.

Х  Х  Х

Ўзбекистонда 2020 йил давомида жами 1 723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган

Ўзбекистонда мансабдор айрим шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 миллиард сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 миллиард сўми ундирилган деб хабар қилган Дарё сайти.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорларнинг 58 нафари мансаб ваколатини суиистеъмол қилган, 132 нафари коррупцияга, 227 нафари фирибгарликка йўл қўйган. Унинг 835 нафари эса ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилгани сабабли жавобгарликка тортилган.

Ёрлиқ