Январ 20, 2021 15:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон делегацияси UNWTO’нинг \
    Ўзбекистон делегацияси UNWTO’нинг \"Глобал туризм инқирози бўйича қўмитаси\" Халқаро йиғилишида қатнашди

Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси UNWTO’нинг "Глобал туризм инқирози бўйича қўмитаси" йиғилишида иштирок этганини Ўзбектурзим.уз сайти хабар қилган.

Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмиатси раиси қатнашган, Халқаро йиғилиш, туризм соҳасини қайта тиклаш бўйича аниқ режаларни ишлаб чиқишга бағишланиб, Бутунжаҳон туризм ташкилоти Ижроия Кенгаши сессияси таркибида бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда жаҳоннинг 150 дан зиёд вазирлари ва турли халқаро ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди. 

Кун тартибидаги асосий масалалардан бири COVID-19 вакциналарининг туризмни тиклашга доир мувофиқлаштирилган ёндашувига бағишланди.   БТТ ўз таркибидаги Қўмита аъзоларининг туризм соҳаси ва саёҳатларга бўлган ишончни тиклаш бўйича глобал кампания учун кучларни бирлаштиришга чақирди. 

Ёрлиқ