Январ 21, 2021 16:01 Asia/Tashkent
  • Сардор Умурзоқов ва Фуат Октай ўзбек-турк ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлашди
    Сардор Умурзоқов ва Фуат Октай ўзбек-турк ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидлашди

Куни кеча Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Туркия вице-президенти Фуат Октай билан телеконференцалоқа шаклида музокаралари ўтказди.

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигина таяниб, Ревиев.уз сайтига кўра томонлар инвестиция, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама шартномаларни амалга оширишнинг жорий ҳолати ҳамда уларни ҳаётга татбиқ этишни жадаллаштириш бўйича келгуси чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йил февраль ойида Туркияга амалга оширган ташрифи якунлари бўйича тасдиқланган «Йўл харитаси»га киритилган лойиҳаларни руёбга чиқариш билан боғлиқ қатор масалалар кўриб чиқилди. Шу нуқтаи назардан, томонлар қўшма лойиҳа ва ташаббусларни ҳаётга жорий қилишда ҳар икки мамлакат тадбиркорларини амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни давом эттиришга содиқлигини билдирди.

Туркиянинг ҳудудларда саноатни ривожлантириш борасидаги тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш ва махсус иқтисодий зоналарнинг самарали фаолиятини ташкил этишнинг амалий жиҳатларига тўхталиб ўтилди.

Икки мамлакат тегишли вазирликлари томонидан Ўзбекистон ва Туркия ўртасида имтиёзли савдо тўғрисидаги Битимни қисқа муддатда келишиш ҳамда тасдиқлаш борасида биргаликда олиб борилаётган ишларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Мулоқот чоғида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлараро комиссияси (ҲК)нинг 6-йиғилишини ўтказиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Туркия давлати 1991 йил 16 декабрида Ўзбекистон мустақиллигини тан олган.

 

 

Ёрлиқ