Январ 21, 2021 17:00 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Жозеф Байденни АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади
    Шавкат Мирзиёев Жозеф Байденни АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари янги сайланган президенти Жозеф Байденни табриклади.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Жозеф Байденга унинг давлат раҳбари лавозимига киришгани муносабати билан табрик йўллаган.

Кеча, 20 январ куни, Вашингтонда АҚШнинг 46-президенти Жозеф Байден қасамёд қабул қилди. У билан бирга Камала Ҳаррис мамлакат тарихидаги илк вице-президент аёл сифатида лавозимга киришди.

Ёрлиқ