Январ 24, 2021 11:15 Asia/Tashkent
  • Яқинда портлаш юз берган Янги-Ангрен ИЭС цех раҳбари ўз жонига қасд қилди
    Яқинда портлаш юз берган Янги-Ангрен ИЭС цех раҳбари ўз жонига қасд қилди

20 январ куни портлаш содир бўлган Янги-Ангрен ИЭС цех раҳбари Тошкент вилоятида, уйида ўз жонига қасд қилди. Эслатиб ўтамиз, ИЭСдаги фавқулодда ҳолат туфайли уч ишчи ҳалок бўлган ва бир нечтаси жабрланган эди.

Цех раҳбарининг суиъқасд содир этгани ҳақидаги хабарни Sputnik Ўзбекистон мухбирига Энергетика вазирлиги матбуот-хизмати тасдиқлади.

Сал аввал тергов тадбирлари давомида юз берган воқеа факти юзасидан ИЭС цех раҳбари ҳам суриштирув ишларига жалб этилгани, у терговга чақиртирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 20 январ Янги-Ангрен ИЭС қозон агрегатида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида “Востокэнерготеплоизоляция” АЖнинг 3 нафар ходими олинган жароҳатлар натижасида вафот этган.

Уларнинг оила аъзоларига дафн маросимини ўтказиш учун 20-21 январь кунлари 4 миллион 866 минг сўмдан биринчи моддий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, 22 январь куни Янги-Ангрен ИЭС томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига қўшимча равишда 105 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди.

Ёрлиқ