Январ 24, 2021 13:24 Asia/Tashkent
  • 2020 йилда Ўзбекистон газ экспортни камайтирди
    2020 йилда Ўзбекистон газ экспортни камайтирди

Ўтган йилда Ўзбекистонга 50,4 млн долларлик газ импорт қилинган, бу 2019 йилга нисбатан 237 марта кўпроқ. Экспорт эса қиймат жиҳатидан 4,7 баравар камайган.

2020 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга газ импорти 50,4 млн долларни ташкил этди, бу 2019 йилга нисбатан 237,1 баравар кўпдир.

«Газета.uz» сўровига кўра Энергетика вазирлиги газнинг қаердан ва қандай ҳажмда импорт қилинганлиги тўғрисида изоҳ беришдан бош тортди. «Газета.uz» манбаларига кўра, газ Туркманистондан сотиб олинган.

Газ экспорти қиймати бўйича 4,7 бараварга, яъни 2,2 млрд доллардан 478,1 млн долларга камайди. Бу Россияга газ экспортининг тўхтатилиши, шунингдек коронавирус пандемияси шароитида Хитойга етказиб бериш ҳажмининг уч баравар камайиши туфайли юз берди. Ноябрь ойи охирида «Лукойл» Ўзбекистондаги лойиҳаларда газ қазиб олишни лойиҳалаш даражасида деярли тўлиқ тиклаганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон йилида, 61 миллиард кубомектр газ ишлаб чиқаради ва унинг бир қисмини Хитой ва Россияга экспорт этади.

 

Ёрлиқ