Январ 26, 2021 10:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг Халқаро аэропортлар кенгаши − Airports Council International’га қўшилишди
    Ўзбекистоннинг Халқаро аэропортлар кенгаши − Airports Council International’га қўшилишди

Uzbekistan Airports Халқаро аэропортлар кенгашига қўшилиши бўйича онлайн музокаралар 2020 йил охирида бўлиб ўтганди.

Онлайн музокараларда Ўзбекистон аэропортлар кенгаши- «Uzbekistan Airports» AЖ бошқарув раиси Равшан Исмоилов ва ACI бош директори Стефано Баронси қатнашганди.

Ташкилотга Ўзбекистон томони тақдим этган ҳужжатлар маъқулланиб, аъзолик талабларининг бажарилиши ва кейинги вазифалар келишилди деб хабар қилган Кун сайти..

«ACI'га аъзолик тақдим этилаётган хизматларнинг ишончлилигини кафолатлайди. Мамлакат ҳаво транспорти тизимини ислоҳ қилади, саноатни халқаро стандартларга мослаштиради, туризмни ривожлантиради ва инвестициялар оқимини тезлаштиради.

Шунингдек, ACI тажрибаси коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича глобал чораларни кўриш, йўловчиларни пандемия хавфидан огоҳлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича самарали дастурларни ишлаб чиқишга имкон беради», – дейилади расмий хабарда.

Ёрлиқ