Январ 26, 2021 11:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда Саудия Арабистони делегациясини қабул қилди
    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда Саудия Арабистони делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев кеча Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Шавкат Мирзиёев ва  Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияўртасидаги учрашувда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони кўп қиррали муносабатларини яна-да мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Қайд этилишича, пандемияга қарамай, икки мамлакат давлат органлари ва ишбилармонлик доиралари даражасида фаол мулоқот олиб борилмоқда. Инвестициялар вазири делегацияси таркибида Саудия Арабистонининг 30 га яқин етакчи компаниялари раҳбарлари Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳам шундан далолат беради.

Умуман, Ўзбекистонда  Саудия Арабистони инвестициялари иштирокидаги қўшма корхона ва лойиҳалар сони кейинги йилларда бир неча баробарга кўпайди.

Ёрлиқ