Январ 27, 2021 13:25 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва Ўзбекистон икки мамлакат ўртасида тезюрар темир йўлни қуришни режалаштирган
    Қозоғистон ва Ўзбекистон икки мамлакат ўртасида тезюрар темир йўлни қуришни режалаштирган

Тошкент ва Нурсултон давлатлари икки мамлакат ўртасида тезюрар темир йўлни қуришни назарга тутган.

Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев қатнашган йиғилишда давлат кабинети Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғловчи Туркистон – Чимкент – Тошкент темир йўли қурилиши лойиҳасини қабул қилди.

Узнюс.уз хабарига кўра, бу туризм соҳасини 50% га ўсишига ва 22 мингта янги иш ўринлари яратилишига имкон беради. Шунингдек, туризмга боғлиқ соҳаларда ҳам 100 мингта янги иш ўринлари яратилишига ёрдам беради.

Мамлакатда ички сайёҳлар оқими 4,5 млн кишини ташкил қилади. Туризмнинг республика ЯИМдаги улуши эса 5,2% га етказилади.

Ёрлиқ