феврал 13, 2021 10:35 Asia/Tashkent
  • Россияда террорчиларни молиялаштиришда гумонланган яна икки ўзбекистонлик қўлга олинди
    Россияда террорчиларни молиялаштиришда гумонланган яна икки ўзбекистонлик қўлга олинди

Россиянинг Томск ва Новосибирск вилоятларида мамлакатда тақиқланган «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотини молиялаштириш иши доирасида Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси қўлга олинган

Дарё сайтига кўра, «Ҳаят Таҳрир аш-Шом» гуруҳи таркибига кирувчи «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилотини молиялаштириш иши бўйича ўтказилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида жангарилар эҳтиёжлари учун маблағ йиғиш мақсадида ячейка ташкил қилган айрим ўзбекистонликлар Новосибирск ва Томск вилоятларида қўлга олинган.

Улар ҳудудий Федерал хавфсизлик хизмати ҳудудий кучлари томонидан ушланган.

Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари Сурия ҳудудидаги молиялаштириш ташкилотчисини қидирмоқда.

 

Ёрлиқ