феврал 15, 2021 21:08 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг   8-14  феврал кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари телефон орқали мулоқот қилишди/
  2. Ўзбекистон президент сайловлари октябрь ойида ўтказилади/
  3.  Танзила Норбоева: “Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар темир йўли лойиҳаси “аср ҳодисаси” бўлди.
  4. Ўзбекистон иш юритишда тўлиқ лотин алифбосига ўтади.
  5. Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 51- ўринда.
  6. 3 йил ичида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 1 фоизга ошди.
  7. Эроннинг Iran Aseman Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўйишни режалаштирган.
  8. Россияда террорчиларни молиялаштиришда гумонланган яна икки ўзбекистонлик қўлга олинди.
  9. Сирдарёда тадбиркорни қийратган жиноий тўда аъзолари қўлга олинди.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

 “Ўзбекистон Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Республиканинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Шунингдек бу ўзгартиришларга биноан, президентликка сайлов, Ўзбекистон Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига,  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (илгари декабрь ойида  эди) деб хабар қилган Спутник.

Шунингдек, Ўзбекистонда президент сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (илгари сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган)/

Эндиликда Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Х  Х  Х

Ўзбекистон Сенат раиси Танзила Норбоева мажлис давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.

Узб.ств.уз сайтига кўра, – Бутун дунёда кечаётган мураккаб геосиёсий жараёнлар, яқин ва узоқ минтақаларда кузатилаётган зиддият ва тўқнашувлар, коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий инқироз шароитида мамлакатимиз ўзининг очиқ ва прагматик ташқи сиёсатини фаол олиб бормоқда, – деди Т.Норбоева.– Айниқса, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан илгари сурилган ва бутун Марказий Осиё минтақасидаги кўп миллатли халқлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган "Мозори-Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўли лойиҳаси "аср ҳодисаси” бўлди, десак муболаға эмас.

Куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон уч томонлама ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси” тасдиқланди. Ўзбекистоннинг мазкур лойиҳани илгари суриш бўйича қатъий саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамжамият томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда.

Марказий Осиё давлатлари халқаро денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаганлиги боис, халқаро ташувлар ва транзит харажатлари денгиз йўлига эркин чиқа оладиган мамлакатларга қараганда 2-3 баравар юқори.

Х  Х  Х

Ҳукумат қарори билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди

Ўзбекистон ҳукумат қарори билан, 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади. Расмий веб-сайтлар, маҳалли ОАВ, интернет сайтлари, расмий ҳужжатлар ва иш қоғозлари ҳам тўлиқ лотин ёзувига ўтказилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокама учун ҳам лотин ёзувига асосланган ўзбек тилида эълон қилиниши керак бўлади деб хабар қилган Газета .уз

2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий қилинади.

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида «Ўзбек тилининг имло қоидалари»ни тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори ишлаб чиқилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳалар давлат тили қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқарилади.

Х  Х  Х

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи 2016–2020 йилларда Ўзбекистонда жами 1 918 211 та янги иш ўринлари яратилди.

2018 йилда Ўзбекистонда меҳнат ресурслари сони 18 835 605 нафарни, шулардан ишга жойлашишга муҳтожлар сони 1 368 576 нафарни (9,3 фоизни) ташкил этган. 2020 йилга келиб эса меҳнат ресурслари сони 19 142 330 нафарга, ишга жойлашишга муҳтожлар сони 1 561 062 нафарга (10,5 фоизга) етган деган Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи сўзларини келтиради Кун сайти .

Энг кўп иш ўрни 2020 йилда (427 842 та) ташкил этилган.

«2016–2020 йилларда 1 175 878 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган. Фуқароларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этишдаги энг юқори кўрсаткич ҳам 2020 йилга тўғри келган. Жумладан, пандемия даврида 521 732 нафар фуқаро жамоат ишларига жалб этилиб, уларга 596 240,5 млн сўм маблағ тўлаб берилган», – деди Маҳмудов Ҳаракатлар стратегиясининг 4 йиллик фаолиятига бағишланган форумдаги маърузасида.

Х  Х  Х

Эроннинг Iran Aseman Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича Транспорт вазирлигида учрашув ўтказганини Ўзбекистн Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилган.

9 февраль куни Транспорт вазирлигида Эроннинг Iran Aseman Airlines авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди деб хабар қилган Дарё сайти.

Авиакомпаниянинг тижорат масалалари бўйича раис ўринбосари А.Асад ҳамда Persian Gulf Tourism сайёҳлик ширкати ижрочи директори М.Раҳманифар иштирокида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида чартер ва мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти раҳбари Жумаев Ўзбекистонга хорижий авиакомпанияларни жалб этиш, парвозлар географиясини кенгайтириш ва частотасини кўпайтириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида меҳмонларга батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, Uzbekistan Airports бошқарув раисининг тижорат ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бектошев эса Ўзбекистоннинг халқаро аэропортларида зиёратчиларни ташувчи хорижий авиакомпанияларга тақдим этиладиган имтиёзларга тўхталиб ўтди.

Эрон авиакомпанияси раҳбарияти бу каби мулоқотлар ўзаро манфаатли ҳамкорликка йўл очишидан умидвор эканини изҳор қилди. Дастлабки босқичда авиакомпания Теҳрон—Тошкент, Теҳрон—Бухоро йўналишларида чартер қатновларини йўлга қўйиш истагида эканлигини маълум қилди.

 

 

 

 

Ёрлиқ