феврал 17, 2021 10:56 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия расмийлари меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилишди
    Ўзбекистон ва Россия расмийлари меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилишди

Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда танлаш ва жалб қилиш бўйича Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасидаги келишувни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилганини Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди.

Видеоконференцалоқа  учрашувида Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Россия ва Ўзбекистоннинг Меҳнат вазирлиги, ИИВ, ССВ, Қурилиш вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Ишчи гуруҳи йиғилишида Ҳукуматлараро келишувнинг амалга ошириш жараёни, хусусан, пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда Россия иқтисодиётининг турли тармоқларига ишга жалб қилиш, фуқароларни рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича ўқитиш юзасидан фикр алмашилди.

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштириш учун талаб этиладиган тиббий кўрик хизматларини Ўзбекистонда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ёрлиқ