феврал 18, 2021 11:19 Asia/Tashkent
  • Жиззах ва Самарқанд вилоятида кучсиз зилзила содир бўлди

18 февраль куни соат 05:06 да Жиззах вилояти Фориш тумани ҳудудида Тузкон кўли яқинида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

 

Ер силкиниши магнитудаси эпимарказда 3,7 баллни ташкил қилган ва 10 километр чуқурликда юз берган. Зилзила эпимарказидан Тошкентгача бўлган масофа 181 километрни ташкил қилган.

Ер ости силкинишлари кучи Жиззахда 3 баллни, Самарқандда эса 2 баллни ташкил этган.

Аввалроқ Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятида сезилгани, 3 февраль куни Наманганда 4 балли зилзила қайд этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ёрлиқ