феврал 18, 2021 13:08 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда \\\
    Ўзбекистонда \\\"Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий\\\" бешинчи халқаро анжумани бошланди

"Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий" бешинчи халқаро анжумани ва кўргазмаси 2021 йилнинг 17-18 февраль кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилмоқда.

Ўтган йилларда мазкур йирик конгресс Қирғизистон, Грузия ҳамда Россия Федерацияларида ташкил этилган деб хабар берган Спутник сайти.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу тадбир гидроэнергетика йўналишида мамлакатимизда илк маротаба ташкил этиладиган халқаро кўламдаги йирик анжуман ҳисобланади. Анжуман минтақалардаги гидроэнергетика соҳасининг ривожланиши ва тараққий этиши, гидроэнергетик иншоотларнинг қурилиши, модернизацияси, муаммо ва истиқболлари бўйича ўзига хос ўзаро тажриба алмашиш, узвий ҳамкорлик ва мулоқот майдончасидир.

Ушбу анжуманнинг асосий иштирокчилари – Марказий Осиё ва Каспий минтақалари вакиллари – Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Эрон, Арманистон, Россия, Грузия, Туркия давлатлари саналади.

Анжуман координатори “Vostock Capital” компанияси (РФ) ҳисобланади. Ушбу компания нефть-газ, агросаноат ҳамда энергетика тармоқлари бўйича МДҲ, Лотин Америкаси, Европа ва Осиё давлатлари учун консалтинг ҳамда халқаро даражадаги конференцияларни ташкил этишда етакчи ўринда туради.

Ёрлиқ