феврал 19, 2021 12:19 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва ФАО 2021-2025 йилларга мўлжалланган мамлакат ҳадли дастури имзолашди
    Ўзбекистон ва ФАО 2021-2025 йилларга мўлжалланган мамлакат ҳадли дастури имзолашди

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ФАОнинг Европа бўйича минтақавий конференцияси (ЕМК) раиси сифатида ФАО раҳбарининг ўринбосари Владимир Рахманин ва Марказий Осиё бўйича минтақавий координатори, ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили Виорел Гуцу билан учрашди.

Бу учрашувнатижасига асосан, Ўзбекистон ва ФАО ўртасида 17 миллион АҚШ доллари миқдоридаги бюджетли 2021-2025 йилларга мўлжалланган мамлакат ҳадли дастури имзоланди, шунингдек, жами 645 минг долларлик 4 та грант лойиҳаси тасдиқланди.

Имзоланган мамлакат ҳадли дастури (МҲД) озиқ-овқат тизимини ислоҳ қилиш билан боғлиқ миллий стратегик устуворликларга эришишда Ўзбекистон ҳукуматига кўмак кўрсатишга йўналтирилган. МҲДнинг биринчи стратегик устувор йўналиши саломатлик, фаровонлик ва барқарор тараққиётга олиб келувчи инсон капиталини инклюзив ривожлантиришга қаратилган. Иккинчи стратегик устувор йўналиш эса барқарор ривожланишга ҳамда иқлим ўзгаришини инобатга олган ҳолда ривожланишга йўналтирилган.

Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга қаратилган 4 та грант лойиҳалари 2021-2023 йиллар мобайнида амалга оширилади.

Ёрлиқ