феврал 23, 2021 10:54 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг  15-21  феврал кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Абдулазиз Комилов Қозоғистон президенти билан учрашиб мулоқот қилди.
  2. 2021 йилда Москва -Тошкент ўртасидаги ҳамкорликлар янада оширилади.
  3. Ўзбекистон иш юритишда тўлиқ лотин алифбосига ўтади.
  4. Ўзбекистонда инфляция даражаси 2021 йилда 9—10 фоизни ташкил этади.
  5. Human Rights Watch: Ўзбекистонда сўз эркинлиги таҳдид остида.
  6. Эрон томонидан Ўзбекистонда йирик кимиёвий маҳсулотлар мажмуаси қурилади.
  7. Россиянинг “Спутник V” вакцинаси Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтди.
  8. Ўзбекистон ва Россия расмийлари меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилишди.
  9. Ўзбекистон ва Жанубий Корея космосни тинчлик мақсадларида биргаликда тадқиқ қилмоқчи.
  10.  Самарқанд вилоятининг Тожикистон билан чегарадош “Жартепа” чегара божхона пости талабалар учун очилди.
  11.  Тошкент– Франкфурт–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта тикланди.
  12.  Жиззах ва Самарқанд вилоятида кучсиз зилзила содир бўлди.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ҳукумат қарори билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди

Ўзбекистон ҳукумат қарори билан, 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади. Расмий веб-сайтлар, маҳалли ОАВ, интернет сайтлари, расмий ҳужжатлар ва иш қоғозлари ҳам тўлиқ лотин ёзувига ўтказилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокама учун ҳам лотин ёзувига асосланган ўзбек тилида эълон қилиниши керак бўлади деб хабар қилган Газета .уз

2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий қилинади.

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида «Ўзбек тилининг имло қоидалари»ни тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори ишлаб чиқилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳалар давлат тили қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқарилади.

Х  Х  Х

Human Rights Watch” ташкилотининг веб-сайтида , Ўзбекистон парламенти мамлакат жиноий ва маъмурий кодекслари ҳамда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга сўз эркинлини хавф остига қўювчи, хавотирли ўзгартишлар киритишни кўриб чиқмоқда. Мунозарали қонун лойиҳаси нашр этилиши ва тегишли равишда кўриб чиқилиши керак деб ёзди.

Human Rights Watch -Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти жорий йилнинг 12 февраль куни қонун лойиҳасини тайёрлашда иштирок этган Ўзбекистоннинг  “Миллий тикланиш” партиясининг етакчиси Алишер Кодиров ўзининг Telegram каналида баъзи янгиликларни маълум қилиб,  уларнинг аллақачон биринчи ўқишдан ўтганлигини ёзган. 15 февраль куни Олий Мажлис маълумотларида баъзи қўшимча тафсилотлар эълон этилганини Қлампир сайти хабар қилган..

“Қонун лойиҳасининг тўлиқ матни ҳали нашр этилмаган ва унда яна қандай қоидалар борлигини билмаймиз. Бизда ташвишланиш учун барча асослар мавжуд”, дейилади халқаро ташкилот хабарида.

Хусусан, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга блоггерлар ва сайт эгаларининг оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонликка, белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларда иштирок этишга даъват қилишни тақиқловчи нормани киритиш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, у жамиятга, давлатга, давлат рамзларига (миллий ва умуминсоний қадриятларга) ҳурматсизликни намоён этувчи беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш учун жавобгарликни жорий этади.

“Тавсия этилган баъзи қоидалар шунчалик ноаниқ ва кенгки, улар инсон ҳуқуқлари халқаро сўзлашувларини, шу жумладан сўз эркинлиги ва тинч йиғилишлар эркинлигини бузиши муқаррар”, дейилади баёнотда.

Ташкилотга кўра, Ўзбекистондаги қонун чиқарувчилар жиноий жазо чоралари фақат зўравонлик ёки душманликка тўғридан-тўғри даъват мавжуд бўлганда қўлланилиши кераклигини унутмасликлари керак.

“Агар Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам инсон ҳуқуқларини ҳурмат қиладиган давлатлардан бири бўлишга интилса, унда унинг раҳбарияти ушбу соҳадаги қонунчиликни халқаро меъёрларга мувофиқлаштириши ва қонунчилик билан боғлиқ барча жараёнларда шаффофлик, ошкоралик таъминланиши лозим”, дейилади ташкилот хабарида.

Х  Х  Х

Эроннинг Кимиёгустарони Сипеҳр кимиё саноат гуруҳи компанияси Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида йирик кимиёвий маҳсулотлар мажмуасини қуришини режалаштиришган.

Эроннинг Кимиёгустарони Сипеҳр кимиё саноати гуруҳи компанияси  вакили Алиризо Ражабий Журшурий ва бу копмания маслаҳатчиси Муҳаммад Маҳмуд Нодириён  Фарғона вилоят ҳокими Хайруллоҳ Бозоров билан учрашганида  вилоятларидаги қиймати 15,2 миллион долларлик йирик кимиё мажмуасини қуриш масаласини муҳокама қилишди.

 Эрон вакиллари  бу учрашув чоғида  бу заводни 1,5 йилдаги  икки босқичда биринчи босқичда натрий гидрокарбонат ва иккинчи  босқичида  этил асетат ва этанол ишларидаги корхоналар қолабида фойдаланишга топширилади.

Эрон ва Ўзбекистон вакиллари учрашувида Фарғона  вилояти ҳокими Бозоров ҳам  бу лойиҳани тўзлиқ қўллаб қувватлашини таъкидлаб,  ушбу 3 заводнинг бир вақтнинг ўзида қуришни таклиф қилди.

Ушбу йирик кимиёвий мажмуа  3 корхона жумладан  йилида  50 минг тонна натрий гидрокарбонат ишлаб чиқарадиган  6 ,2  миллион долларлик завод,  йилидиа  50 минг тонна этил асетат ишлаб чиқарадиган 5 миллион долларлик бошқа завод ва 12 минг тонна этанол ишлаб чиқарадиган 4 миллион долларлик заводдан иборатдир.

Эслатиб ўтамиз, Эроннинг  Sepehr Kimiagostran Chemical Industries Group kompaniya си таркибида 12 та заво киради ва  20  та мамлакатга 40 дан ортиқ турлари маҳсулотларини эскпорт этади.

Х  Х  Х

 “Спутник V” вакцинасини Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтганини Ўзбекистон Республикаси Махсус комиссияси хабар берган.

ЎзА га таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, Россиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари натижалари асосида Ўзбекистонда сертификатлаштирилган ҳолда оммавий қўллаш жараёнига рухсат этилган. Бугунги кунда ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек Ўзбекистонда Хитойнинг “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компаниясининг “ZF 2001” вакцинаси синовлари ҳам муваффақиятли ўтмоқда.

Бироз олдин Хитой компанияси вакили Ўзбекистонни ушбу вакцина ҳаммуаллиф давлати сифатида қайд этилишини маълум қилиб, вакцинага “ZF-UZ-VAC 2001” деб ном берилишини маълум қилган эди.

Х  Х  Х

Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда танлаш ва жалб қилиш бўйича Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлари ўртасидаги келишувни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилганини Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди.

Видеоконференцалоқа  учрашувида Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Россия ва Ўзбекистоннинг Меҳнат вазирлиги, ИИВ, ССВ, Қурилиш вазирлиги, Россия Халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Ишчи гуруҳи йиғилишида Ҳукуматлараро келишувнинг амалга ошириш жараёни, хусусан, пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда Россия иқтисодиётининг турли тармоқларига ишга жалб қилиш, фуқароларни рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича ўқитиш юзасидан фикр алмашилди.

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштириш учун талаб этиладиган тиббий кўрик хизматларини Ўзбекистонда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

 

 

 

 

Ёрлиқ