феврал 27, 2021 15:54 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Камилов Қирғизистон президенти билан учрашди
    Абдулазиз Камилов Қирғизистон президенти билан учрашди

27-феврал куни Бишкек шаҳрига амалий ташриф билан борган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров билан учрашди.

Абдулазиз Комилов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровга йўллаган мактубини топширганини мамлакта ТИВи хабарига таяниб Спутник сайти хабар берган.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ривожи ҳақида фикр алмашдилар.

Марказий Осиёда сўнгги йилларда шаклланган хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик муҳитини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, бугун денгиз портларига ва янги ташқи бозорларга энг қисқа йўл очадиган транспорт йўлаклари тизимини шакллантириш учун кенг имкониятлар яратилмоқдаки, бу, ўз навбатида, минтақалараро савдо-сотиқнинг жадаллашуви, транзит юк ташувларини орттириш, хом-ашё, асбоб-ускуналар ва тайёр маҳсулотларни ташиш нархининг пасайишига хизмат қилади.

 

Ёрлиқ