феврал 28, 2021 16:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда халқаро кўргазмаларни ўтказишга рухсат берилди
    Ўзбекистонда халқаро кўргазмаларни ўтказишга рухсат берилди

Ўзбекистон махсус комиссиясининг қарорига асосан 20 февралдан Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берилгани билан, ташкилотчиларга санитария-эпидемиология хизмати ходимларини шартнома асосида жалб қилиш, экспозициялар орасида 3 метр масофани таъминлаш каби талаблар қўйилмоқда.

Ўзбекистон республикаси махсус комиссиясининг қарорига асосан, жорий йилнинг 20 февралидан Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухат этилганини Газета.уз сайти хабар берган.

Таъкидланишича, бу тегишли равишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган. Тадбирлар санитария-эпидемиология меъёрлари ва қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилиши назорат қилинади.

Ёрлиқ