март 03, 2021 10:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 80 000 нафардан ошиб кетди
    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 80 000 нафардан ошиб кетди

Ўтган 24 соат ичида Ўзбекистонда яна 45 кишида коронавирус аниқланиши билан жами касалланганлар сони 80006 нафарни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус Янги касалланганларнинг 1 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 1 нафари Хоразм вилоятида, 2 нафари Тошкент вилоятида, 35 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Мамлакатдан ушбу касалликдан соғайганлар жами сони 78549 нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 835 нафар бемордан 146 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

 

Ёрлиқ