март 04, 2021 11:20 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Россиянинг Саратов шаҳарлари биродар шаҳарларга айланди
    Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Россиянинг Саратов шаҳарлари биродар шаҳарларга айланди

Самарқанд ва Саратов шаҳарлари ҳукуматлари биродарлашган алоқаларни ўрнатиш тўғрисида имзолашган келишув шаҳарлар ўртасида инвестицияларни жалб қилиш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутади.

Самарқанд ва Саратов (Россия) шаҳарлари биродарлашган алоқаларни ўрнатиш тўғрисида келишувни имзолади. Ҳужжатни Самарқанд ҳокими Бобурмирзо Облақулов ва Саратов вилояти губернаторининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Алексей Никитин имзолади, деяхабар берди STV телеканали.

Келишувга кўра, шаҳарлар инвестицияларни жалб қилиш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шаҳарларнинг таълим ташкилотлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни қўллаб-қувватлаш каби масалаларда ҳамкорлик қилишади.

Саратов администрацияси сайтига кўра, бугунги кунда Саратов вилоятида 3000 нафардан ортиқ, Саратов шаҳрида эса 1100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик истиқомат қилади.

Ёрлиқ