март 06, 2021 11:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбарини қабул қилди
    Ўзбекистон ТИВ раҳбари Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбарини қабул қилди

Абдулазиз Комилов 5 март, жума куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган, элчи Шарлотта Адрианни қабул қилди.

Элчи Шарлотта Адриан ҳам Комиловга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқи делегацияси раҳбарини мазкур тайинлов билан табриклади, унга Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар жараёнини ижобий баҳолади.

Бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан, Ўзбекистон—Европа Иттифоқи ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши, Европа Иттифоқи—Марказий Осиё сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотининг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали, кун тартиби ва ташкилий масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистонга GSP+ мақоми 2021 йил март ойининг охирига қадар берилишига умид билдирилди, бу эса Ўзбекистон ва ЕИ мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни оширишга ёрдам беради.

ЕИ билан таълим соҳасида, хусусан, янги Erasmus дастури орқали яқин ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирилди.

Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ёрлиқ