март 06, 2021 18:57 Asia/Tashkent
  • Бугун шоирини ёд этди Тошкент

Ӯзбекнинг забардаст шоири Асқар Маҳкамнинг "Ваҳдат куйи" номли янги китобининг тақдимоти бӯлиб ӯтди

Бугун (06.03.2021 й.) ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида таниқли шоир, носир ва таржимон Асқар Маҳкамнинг "Ваҳдат куйи" номли янги китобининг тақдимоти кўтаринки руҳда ва самимий вазиятда бўлиб ўтди. Унда марҳум шоирнинг дўстлари, яқинлари, шогирдлари ва мухлислари иштирок этишди.

Сўзга чиққан олимлар Отабек Жўрабоев, Олимжон Давлатов ва Олимжон Тошбоев шоир шеъриятининг ўзига хос жиҳатлари, таниқли шоир Икром Отамурод, "Шарқ юлдузи" журналининг бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, ёзувчи Саломат Вафо, шоирнинг турмуш ӯртоғи Маҳмула опа ва шоирнинг қадрдон дўсти Абдуғафур Маматов марҳум ижодкор ҳақида ўз хотираларини сўзлаб беришди.

А.Маҳкамнинг бир неча шогирдлари эса унинг шеърларидан ёд айтишди. Тақдимот маросими сўнгида "Ваҳдат куйи" китоби тадбир қатнашувчиларга ҳадя сифатида тарқатилди.

 

 

Ёрлиқ