март 07, 2021 10:56 Asia/Tashkent
  • Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазири ўринбосарини қабул қилди
    Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазири ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aрипов Тошкентга ишчи ташрифи билан келган Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Ерали Тугжанов билан учрашиб мулоқот қилди.

Ўзбекистон Бош вазири ва Қозоғистон Бош вазири ўринбосари  соғлиқни сақлаш, таълим ва фан соҳаларида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар деб хабар қилган Спутник.

Музокаралар чоғида иккала мамлакатдаги эпидемик вазият тўғрисида фикр алмашилди, COVID-19 га қарши курашиш бўйича кўрилган чораларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди, шу билан бирга эпидемия ва пандемия бўлган тақдирда тезкор чоралар кўриш ва ўзаро таъсир ўтказиш бўйича қўшма самарали чораларни ишлаб чиқишга келишилди.

Юқори технологиялар соҳасидаги қўшма лойиҳаларни кенгайтиришга ва икки давлат ўртасида узлуксиз тиббий таълим соҳасида, тиббий таълим муассасалари талабалари ва ўқитувчилари ўртасида академик ҳаракатчанликни кенгайтириш, тегишли қўшма илмий тадқиқотларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ўзаро алоқаларни ўрнатиш соҳасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.

 

Ёрлиқ