март 08, 2021 11:04 Asia/Tashkent
  • Самарқанд шаҳрида Туркия бош консулхонаси очилди
    Самарқанд шаҳрида Туркия бош консулхонаси очилди

Самарқандда Туркия Республикасининг бош  Консулхонанинг очилиш маросимида айни вақтда Ўзбекистонга ташрифини амалга ошираётган Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов қатнашди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Комилов  маросимда нутқ сўзлаб, консулхонанинг очилишининг Ўзбекистон ва Туркия  муносабатларидаги муҳим аҳамияти ҳақида гапирди деб хабаро қилган Кун сайти.

«Туркия Самарқанд шаҳрида ўз Бош консулхонасини биринчилардан бўлиб очмоқда. Ушбу воқеа бир неча нуқтайи назардан муҳим аҳамият касб этади.

Биринчидан, Туркиянинг Ўзбекистонда ҳам элчихонаси, ҳам Бош консулхонаси мавжудлиги икки томонлама муносабатларимиз ўзига хос юқори поғонага чиққанидан далолат беради.

Ушбу дипломатик ваколатхона айнан 2021 йилда очилишида ҳам алоҳида маъно бор - бу Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига ўзига хос рамзий туҳфа, деб ўйлайман.

Иккинчидан, Туркиянинг Самарқанддаги Бош консулхонаси маданий-гуманитар, туризм соҳаларида ҳамкорлик ва ҳудудлараро алоқалар ривожланишига ижобий туртки беради.

Ёрлиқ