март 08, 2021 19:49 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг  1-7 март кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Шавкат Мирзиёев БАА энергетика ва инфратузилма вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
  2. Комилов ва Лавров Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифига тайёргарликни муҳокама қилишди.
  3. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбарини қабул қилди.
  4. Туркия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга сафарини Урганчдан бошлади.
  5. Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазири ўринбосарини қабул қилди.
  6. ЖССТ Ўзбекистонга тиббий гуманитар ёрдам юборди.
  7. 4 112 668 ўзбекистонлик коронавирусга қарши бепул эмланади / Хитой вакцинаси рўйхатдан ўтказилди/.
  8. Халқаро индексда Ўзбекистон суд тизимидаги муаммолар саналди.
  9. Тошкент ва Душанбе давлатлари фуқароларининг маълум тоифасига чегарадан ўтиш учун рухсат берилди.
  10. Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Россиянинг Саратов шаҳарлари биродар шаҳарларга айланди.
     

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ўзбекистон Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи 2021 йилда бўлишига умид қилаётганини Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан 2 март куни ўтказилган учрашувда муҳокама қилди.

«Албатта, икки томонлама муносабатлар кун тартибида асосий масала — ташриф (Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи — таҳр.)… Ташриф саналарига келсак, мен бу тўғрисида Шавкат Миромонович билан гаплашдим. Албатта, биз вазиятга қараб иш тутамиз, лекин барибир онлайн тадбирларни ўтказмасликни хоҳлардик, (учрашув) расмиятчиликка бўлиб қолмаслиги учун. Биз шахсий учрашувлар бўлишини хоҳлардик. Бу борада вазиятга қараймиз ва ҳали маслаҳатлашамиз», — дея Абдулазиз Комиловнинг сўзларини келтирган Газета сайтига таяниб Дарё.уз сайти.

Абдулазиз Комилов, шунингдек, олдинда 24 октябрда ўтказилиши белгиланган президент сайлови ташвиши турганини, агар унгача ўтказишга улгурилмаса, унда президент сайловидан кейин биринчи ташрифни Россияга амалга ошириш таклифи борлигини билдирган.

Абдулазиз Комилов, шунингдек, Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари камайганини, бу муайян соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни тиклашни муҳокама қилишга имконият беришини қайд этган.

«Қўшнилар билан муносабатларга келсак, у ҳақиқатан ҳам маълум жиҳатдан тўхтатилган эди. Аммо ҳозирда биз буларни очяпмиз ва ҳаммасини тиклаймиз», — деб қўшимча қилган вазир.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ТИВ раҳбари минтақадаги сиёсий вазият динамик тарзда ривожланаётганини таъкидлаган.

Х  Х  Х

Ӯтган ҳафта Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди

Урганч аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитасираиси Азиз Абдуҳакимов, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва бошқа расмийлар кутиб олди деб, Дунё сайтига таяниб Дар хабар қилган

Туркия делегацияси 6-9 март кунлари Ўзбекистонга ташрифи давомида Туркия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари раислигидаги Стратегияни режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Шунингдек, ташриф дастурида Хива ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиш, Туркиянинг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этиш, Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идораларда учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Х  Х  Х

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа Иттифоқининг молиялаштириши билан коронавирусга қарши курашиш учун шахсий ҳимоя воситаларининг биринчи партиясини Ўзбекистонга юборди.

Ушбу ёрдам тўплами жарроҳлик ниқоб, респиратор, қўлқоп ва юзни ҳимоя қилувчи нарсалардан иборатдир. Европа Иттифоқи Ўзбекисондаги коронавирусга қарши самарали ёрдам ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар учун шунингдек 2,2 миллион евро ажратди.

Бу ташаббус ЖССТнинг мамлакатлар бўйича идораис томонидан амалга оширилган.

Биринчи босқичи коронавирусга чалинган беморлар билан бевосита алоқада бўлган шифохоналарда тиббиёт ходимларини шахсий ҳимоя воситалари билан таъмилашни ўз ичига олади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Копенс, ҳам ушбу шахсий ҳимоя воситалари мамлакат тиббиёт ходимлари ораисда эҳтиёжларга қараб тақсимланади деб таъкидлади.

Х  Х  Х

4 миллиондан зиёд ўзбекистонликлар коронавирусга қарши бепул эмланади

Ўзбекистоннинг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мамлакатда биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланадиган кишилар рўйхатини эълон қилиши билан жорий йилда 4 112 668 нафар аҳолини COVID-19га қарши билан эмлаш кўзда тутилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланадиган кишилар рўйхати:

қариялар 65 ёшдан 74 ёшгача – 1 085 797 нафар;

кексалар 75 ёшдан 84 ёшгача – 388 686 нафар;

узоқ умр кўрувчилар 85 ёш ва ундан юқори – 139 280 нафар;

тиббиёт ходимлари – 447 976 нафар;

сурункали касалликлари бор аҳоли – 888 190 нафар;

мактаб ўқитувчилари – 689 383 нафар;

мактабгача таълим ходимлари – 223 426 нафар;

қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари – 180 000 нафар.

Эслатиз ўтамиз, аввалроқ инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова аҳолини коронавирусга қарши эмлашда “Спутник V” ва “ZF-UZ-VAC 2001” Хитой-Ўзбекистон вакцинасидан фойдаланиш режалаштирилаётганини маълум қилган эди.

Шунингдек Ўзбекистонда коронавирусга қарши Хитой вакцинаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати 

"Бугун, 2021-йил 1 март куни ZF-UZ-VAC2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди", - дейилган Ўзбекистон ССВ хабарида.

Х  Х  Х

Тошкент ва Душанбе қўшни ҳудудда яқин қариндошлари вафот этган ёки оғир касал бўлиб қолган икки республика фуқароларининг чегаралар орқали эркин ҳаракат қилишига рухсат бериш борасида келишиб олди

Ушбу тоифадаги фуқаролар чет эл паспортига ва қариндошининг касаллиги ёки ўлими тўғрисида расмий органлар томонидан тасдиқланган телеграммага эга бўлиши керак деб хабар қилди Азия плюсга таяниб Дарё сайти..

Давлат чегарасини кесиб ўтишда фуқаролар коронавирус таҳлили учун пуллик экспресс тестдан ўтишлари керак, тест нархи миллий валюталарда, тахминан, 14 АҚШ долларини ташкил этади.

Бунгача фақат уч тоифадаги фуқаролар Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қуруқлик чегарасидан ўтишига қисман рухсат этилганди:

Тожикистон ёки Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари талабалари: чегарани кесиб ўтишда паспорт билан бирга талабалик гувоҳномасини ва коронавирус инфекцияси йўқлиги ҳақидаги таҳлилни, чегарани кесиб ўтишдан 72 соатдан кўп бўлмаган вақт ичида тақдим этиши шарт.

Қўшни томонда хотини, эри ёки болалари бўлган Тожикистон ёки Ўзбекистон фуқаролари. Улар чегарачиларга паспорт билан бирга никоҳ тўғрисидаги ва болаларнинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, шунингдек, коронавирус таҳлили учун топширилган тест натижаларини тақдим этиши керак.

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун Тожикистон ёки Ўзбекистон республика штаб-квартираси томонидан берилган тегишли ёзма рухсатга эга бўлган икки мамлакат фуқаролари.

Ёрлиқ