март 16, 2021 10:39 Asia/Tashkent
  • Ўзбкекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқотида Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилди
    Ўзбкекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқотида Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилди

Телефон орқали мулоқот чоғида икки давлат раҳбарлари минтақадаги хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда кенг миқёсли ва самарали ҳамкорлик қилишга интилишларини тасдиқлади.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Оқўрда сайтида хабар қилинган.

 Хабарда қайд этилишича, мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари Марказий Осиёдаги вазият борасида фикр алмашди, минтақадаги хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда кенг миқёсли ва самарали ҳамкорлик қилишга интилишларини тасдиқлади.

 "Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон раҳбарига Олмаотадаги авиаҳалокатда қурбон бўлганлар муносабати билан таъзия билдиргани учун миннатдорлик билдирди”, дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, президентлар яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан бир-бирларини табриклаган.

Ёрлиқ