март 29, 2021 12:13 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг  22-28  март кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1.  Шавкат Мирзиёев Қирғизистон бош вазири Улуғбек Мариповни қабул қилди.
  2. Тошкентга хитой–ўзбек вакцинасидан 1 млн доза олиб келинди.
  3. Ўзбекистон минглаб гектар ер майдонини Қирғизистонга берадими?
  4. Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 33 млрд доллардан ошди.
  5. Ўзбек ва турк махсус бўлинмалари Афғонистон билан чегарада машғулот ўтказмоқда.
  6. Ўзбекистонда 1 апрелдан вакцинация жараёнлари бошланади.
  7. Ӯзбекистонда болалар масалалари бўйича миллий комиссия ташкил этилади.
  8. Россия Ўзбекистон билан авиақатновларни тикламоқда.
  9. Тошкент ва Исломобод Афғонистон ҳаво кенглигида хизмат кўрсатиш йўналишини ташкил этмоқчи.
  10. Ўзбекистонга 12 кг героин олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

27 март куни Хитойдан Ўзбекистонга 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди.

 

Хитойнинг «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан Ўзбекистонда 3-босқич синовлари ўтказилган, ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг 1 миллион дозаси Хитойдан Ўзбекистонга олиб келинди.

Тошкент халқаро аэропортидаги тадбирда президент маслаҳатчиси А.Абдувоҳидов, соғлиқни сақлаш вазири А.Ҳожибоев, инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов ва бошқа масъуллар иштирок этди.

Х  Х  Х

Термиз дала-ўқув майдонида Ўзбекистон ва Туркия Қуролли Кучларининг махсус бўлинмалари билан ҳамкорликдаги махсус-тактик машғулотлари бошланди.

Ўзбекистон ва Туркия Қуролли Кучларининг махсус бўлинмалари Термиз дала-ўқув майдонида машғулотларга киришди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Икки мамлакат махсус бўлинмалари билан ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқувининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи полковник Лазиз Усмонов, Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлат Сативалдиев ва Туркия махсус операция кучлари бригадаси командирининг ўринбосари полковник Рушту Тўреди ва икки давлат ҳарбий хизматчилари иштирок этди.

Дала-ўқув майдонида давом этган ўқувларда ҳарбий хизматчилар тажриба алмашиш учун 15 километр мажмуавий махсус тактик йўлагидан ўтиш, жанговар иккилик, учлик ва тўртлик таркибида яқин жанг элементлари бўйича кўргазмали амалий махсус ўқ отиш ва қийин шароитларда яшовчанлик ҳолатлари бўйича амалий машғулотларга жалб этилди.

Шунингдек, полигонда иштирокчилар махсус-тактик ўқуви саволлари бўйича машғулотлар олиб боришди ҳамда ўзбек ва турк ҳарбийлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари 27 март кунига қадар давом этади.

Х  Х  Х

Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари ушбу мамлакатда коронавирусга қарши вакинани оммавий эмлаш биринчи апрелдан бошланади,-деб эълон қилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланади. Олиб келинган вакцина (AstraZeneca) билан 330 минг аҳолини икки маротаба эмлаш кўзда тутилган,деб айтди.

Ўзбекистон 17 март куни COVAX халқаро дастури доирасида 660 доза ( бир киши учун икки доза) ушбу ваксинани сотиб олди.  AstraZeneca ваксинасининг яна бир партияси апрел ойининг бошларида Ўзбекистонга келтирилади.

Бундан олдин Ўзбекистон СС вазирининг ўринбосари Баҳодур Юсуфалиев Ўзбекистонд AstraZeneca номли коронпавирусга қарши ваксинани оммавий эмлаш Наврўз байрамларидан кейин 24 март кунидан бошланади,-деб айтганди.

Ўзбекистонда биринчи босқичда 4 миллион 100 минг киши оммавий эмлаш режалаштирилган.

Эмлаш тасдиқланган дастур асосида ихтиёрий равишда амалга оширилади, шу жумладан биринчи навбатда 75 ёшдан 84 ёшгача ва 65 ёшдан 74 ёшгача бўлган фуқаролар, тиббиёт ходимлари, сурункали касалликларга чалинган фуқаролар (18-65 ), мактаб ўқитувчилари , мактабгача бўлган ходимлари, мактаб ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари эмланади.

Х  Х  Х

Республикага гиёҳвандлик воситаларини божхона чегаралари орқали олиб ўтишга уринган 4 нафар қўшни давлат фуқароси қўлга олинди.

Сурхондарё вилояти «Айритом» чегара божхона постидан шампун қутиларда героин олиб ўтмоқчи бўлган 4 нафар қўшни давлат фуқароси ушланди.

Божхона қўмитасининг маълум қилишича, улар жами 53 дона шампун қутида 12 кг 355 гр наркотик модда олиб ўтаётганда қўлга олинган.

 

Дастлаб постга пиёда кириб келган қўшни давлат фуқаросининг қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, сумка ичидаги 14 дона шампун қутида 3 кг 149 гр суюқ шаклдаги героин гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

Қисқа фурсатда галдаги, 12 дона шампун олиб ўтаётган яна бир хорижий фуқаро тўхтатиб қолинган. Унинг шампун қутиларига жойланган суюқ героиннинг оғирлиги 2 кг 532 гр бўлган.

Сўнгра яна икки нафар хорижлик шахслар божхона постига салкам 7 кг оғирликдаги суюқ героинни олиб киришга уринган вақтда тўхтатиб қолинди.

Қайд этилишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ ҳам Сурхондарёнинг мазкур постида 1,8 кг героинни куртка астари ва гиламга шимдириб, чегарадан ўтмоқчи бўлган шахслар ушлангани хабар қилинганди.

Х  Х  Х

1 апрелдан Россия 6 давлат - Ўзбекистон, Германия, Венесуэла, Сурия, Тожикистон ва Шри-Ланка билан авиақатновларни тиклайди. РИА Новости хабарига кўра, бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Татяна Голикова Россия тезкор штабининг йиғилишида маълум қилган.

1 апрелдан ҳафтада бир марта Москва-Тошкент йўналишида парвоз амалга оширилиши кутилмоқда.

«Бўлиб ўтган муҳокама натижасига кўра, мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олиб ҳамда ҳукумат раҳбари Михаил Мишустин билан келишган тарзда 2021 йилнинг 1 апрелидан Венесуэла (ҳафтасига икки марта Москва-Каракас), Сурия (ҳафтасига бир марта Москва-Дамашқ), Тожикистон (ҳафтасига бир марта Москва-Душанбе), Ўзбекистон (ҳафтасига бир марта Москва-Тошкент) ва Шри-Ланка (ҳафтасига бир марта Москва-Коломбо) билан ўзаро халқаро рейсларни қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилинди», дейилганхабарда.

«Аэрофлот» авиакомпанияси маълумотига кўра, ушбу йўналиш учун чипта нархлари 300 АҚШ долларидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар карантин чекловлари туфайли 2020 йилнинг 16 мартида тўхтатилганди.

2020 йилнинг март ойи бошида Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Россия билан авиақатновларни тиклаш устида иш олиб бораётганини маълум қилганди.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Kun.uz мухбири билан суҳбатда коронавирус билан боғлиқ санитария-эпидемиологик вазият тўғрисида талаб этилган барча маълумот ўрнатилган тартибда Россия ҳукуматига тақдим этилгани, айни пайтда уларнинг жавоби кутилаётганини айтганди.

Ёрлиқ