апрел 05, 2021 11:40 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг  29 март-4 апрел кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон президенти Марказий Осиёда транзит каридорларини кўпайтиришни таъкидлади.
  2. Шавкат Мирзиёев: «Энди Ўзбекистон Венгриянинг яқин дўсти».
  3. Президент: «Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз».
  4.  Ӯзбек ва рус ҳарбий қўмондонлари Москвада мулоқот қилдилар.
  5.  Коронавирус: Ўзбекистон олимлари 50 та давлат уддалаган ишни бажарди.
  6. Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолати кескин ошмоқда.
  7. «Тарихий сана»: Сўх-Риштон йўли  очилди.
  8. Бугун 1 апрелдан Ўзбекистонда оммавий эмлаш бошланди.
  9. Ўзбекистон икки ойда 17,5 млн долларлик енгил автомобиллар импорт қилди.
  10. Ўзбекистонлик талабаларга Россияга қайтишларига рухсат берилди.
  11. Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Ироққа мағлуб бўлди.
  12. Сурхондарёда 1 килограмм «опий»ни ичига ютиб Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган шахс ушланди.

 

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

 Ӯзбек ва рус ҳарбий қўмондонлари Москвада мулоқот қилдилар

Москвада Ўзбекистон ва Россия Қуролли Кучлари Бош штаб қўмондонлари учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Сешанба куни Москвада Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Шаҳрат Халимов ва Россия Қуролли Кучларининг Бош қўмондони Валерий Грасимов икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

"Россия-Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорлиги минтақавий барқарорликни сақлашнинг муҳим омилидир", деди Грасимов. Россия Қуролли Кучлари Бош қўмондони Москва Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасида стратегик шерик деб билишини айтди.

"Бизнинг Россия билан алоқаларимиз барча соҳаларда яқин ва мустаҳкамдир ҳамда икки мамлакат халқларининг азалий дўстлигига асосланган", - деди у.

Россия Ўзбекистоннинг энг йирик иқтисодий ва савдо шерикларидан бири ҳисобланади.Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 961 дан ортиқ рус инвестиция компаниялари мавжуд. Россияда ўзбек сармоядорлари иштирокидаги 560 дан ортиқ компания турли соҳаларда фаолият юритмоқда.

Х  Х  Х

Президент Шавкат Мирзиёев олдинги тартиб тикланиши, лекин иқтисодиётга зарар келтирмаслик учун ҳеч қаер ёпилмаслиги, шу билан бирга тартиб-интизом кучайтирилиши, касалланганларни ҳам тез-тез даволаш чораларини кўриш кераклигини айтди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 1 апрель куни аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш борасида қилинаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлат раҳбари коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталди.

Бош вазирга коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини кучайтириш, тун-у кун ишлайдиган «колл-марказ»лар ва мобил бригадалар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

Дори-дармон ва ҳимоя воситаларининг камида 3 ойлик захирасини шакллантириш, ҳудудларда 60та кислород станциясини ишга тушириб, реанимация ва интенсив даволаш бўлимларини кислород билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

Апрель-июнь ойларида хавф гуруҳига мансуб 4 миллиондан ортиқ аҳолини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган. Ҳозирда 660 минг доза вакцина олиб келинган. Ҳукумат комиссиясига Хитойдан яна 3,5 миллион доза ва Россиядан 1 миллион доза вакцина сотиб олиш бўйича кўрсатма берилди.

Х  Х  Х

1 апрелдан Ўзбекистонда оммавий эмлаш бошланди. Биринчи навбатда 65 ёшдан катталар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва ички ишлар ходимлар эмланади. Бугун 1 апрелдан Ўзбекистонда оммавий эмлаш бошланди, деб хаар қилмоқда Санитария-эпидемиология хизмати.

"Апрель ойи давомида Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги 219 та эмлаш пунктларида бир ойда 142,3 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган", - дейилган хабарда.

Биринчи навбатда кимлар эмаланади:

65 ёшдан катталар;

тиббиёт ходимлари;

сурункали касаллиги бор фуқаролар;

мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари;

қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари;

Эмлаш жараёнини самарали ўтказиш учун, мамлакат бўйлаб 3 138 та эмлаш пунктлари ва 862 та ҳаракатдаги тиббий бригадалар шай ҳолатга келтирилди.

Ҳудудларга вакциналарни ташиш учун COVAX дастури доирасида 17 та авторефрижератор, 206та юк ташувчи минивен ва 16 та енгил автотранспорт воситалари келтирилди.

Ундан ташқари 4 минг нафардан ортиқ шифокор ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходими жалб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Ўзбекистонда 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси ва 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 —ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинган эди.

Х  Х  Х

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январ-феврал ойларида хориждан қиймати 17,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган енгил автомобиллар импорт қилди.

Қўмитага кўра, ўтган 2 ой мобайнида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар қуйидагича:

Россия – 9,1 млн;

Хитой – 1,8 млн;

Қозоғистон – 1,7 млн;

Япония – 1,2 млн;

Германия – 1,1 млн;

АҚШ – 1,0 млн;

Литва – 935,7 минг;

Корея – 203,2 минг доллар.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 2020 йилда хориждан 475,1 млн АҚШ доллари қийматида енгил автомобиллар импорт қилган.

Х  Х  Х

Россия ҳукуматининг 2021 йил 31 мартдаги 814-р-сонли фармойиши билан Венесуэла, Германия, Сурия, Тожикистон, Ўзбекистон, Шри-Ланкадан бўлган чет эллик талабалар, аспирантлар, ординаторлар, тайёрлов факультетлари тингловчиларига Россияда таълимни давом эттириш учун Россияга қайтишлари мумкин”, - дейилган хабарда

Россия ўз чегараларини очган давлатларнинг талабалари ўз таълим муассасасини режалаштирилаётган санадан ўн кун олдин олдиндан огоҳлантиришлари шарт. Шунингдек улар Россияга кириб келишдан уч кун олдин коронавирусга ПЦР-тест топширишлари зарур бўлади.

Х  Х  Х

Сурхондарё вилоятида жойлашган «Айритом» чегара божхона масканида 1 килограмм «опий» гиёҳванд моддасини ичига ютиб Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонга кириб келаётган қўшни давлат фуқароси С.А. «Айритом» чегара божхона постида инсон танасини сканерловчи – «Body scan» қурилмаси орқали текширувдан ўтказилган. Ускуна унинг ички аъзоларида номаълум жисмлар борлигини кўрсатган.

Шундан сўнг С.А. Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Сурхондарё вилоят филиалига олиб борилган. Тиббий муолажалардан сўнг қўшни давлат фуқаросининг ичидан 46 дона цилиндрсимон елим халтача чиқариб олинган.

Аниқланишича, елим халтачаларга жами 1 килограмм «опий» гиёҳванд моддаси жойлаштирилган. С.А. ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, 1 килограмм «опий»ни шу йўл билан яширинча Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган.

Аввал ҳам «Айритом» чегара божхона пости орқали 12 килограмм суюқ ҳолдаги «опий» гиёҳванд моддасини шампун идишларига жойлаб Ўзбекистонга олиб ўтмоқчи бўлган 4 нафар қўшни давлат фуқароси ушланган эди.

Ёрлиқ