апрел 10, 2021 14:32 Asia/Tashkent
  • Эрон-Ўзбекистон биринчи марта хавфсизлик бўйича маслаҳатлашув ўтказмоқда

"Эрон - бу катта иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятга эга мамлакат ва бизнинг анъанавий шеригимиз",-- деди Ўзбекистон президенти девони расмийси Теҳрон билан хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувларга ишора қилиб.

Форс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистон президенти девони раҳбарининг ўринбосари Шерзод Асадов матбуот анжуманида 5 апрел куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад  Жавод Зариф  билан учрашганлигини таъкидлаб, илова қилди:  Икки томонлама муносабатлар сўнгги йилларда фаоллашди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати раҳбари: "Учрашув давомида 2020 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш даражаси 250 миллион доллардан  ва қўшма корхоналар сони уч бараварга ошгани алоҳида таъкидланди,"-- деди.

Шерзод Асадов шунингдек, Эрон Ташқи ишлар вазири шу йил 15 ва 16 июл кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий алоқа, таҳдидлар ва имкониятлар" халқаро конференциясида иштирок этишга тайёрлигини билдирганини эслатди.

Эрон Ислом Жумҳурияти 1991 йил 25 декабрда Ўзбекистон мустақиллигини тан олди ва 1992 йил 10 майда икки мамлакат ўртасида сиёсий алоқалар ўрнатилди.

Ёрлиқ