апрел 12, 2021 09:29 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг  5-11 апрел кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистонда Рамазон ойи 13 апрелда бошланиши эълон қилинди.
  2. Зариф Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди.
  3. Зариф Ўзбекистон Президенти билан учрашди.
  4. Президентни интернетда ҳақоратлаш Жиноят кодексига киритилди.
  5. Коронавирус: Шифохоналарда даволанаётган беморлар сони 1500дан ошди
  6. Евроосиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларини таъкидламоқда.
  7. Эрон-Ўзбекистон биринчи марта хавфсизлик бўйича маслаҳатлашув ўтказмоқда.
  8. Ўзбекистон Европа Иттифоқининг божсиз экспорт қилиш имтиёзларини қӯлга киритди.
  9. Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳасини тезлаштиради.
  10. Ўзбекистон-Хитой  вакцинаси нега 3 дозада олинишига изоҳ берилди.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Шавкат Мирзиёев «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, муборак Рамазон ойининг карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, уй шароитида, оила даврасида ўтказилиши учун зарур шароитлар яратилади.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2021 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 13 апрель – сешанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб ҳолда ўтказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширилиши кўзда тутилган.

«Жойларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, сабр-қаноат каби фазилатларни эъзозлаш, бугунги тинч ва фаровон ҳаётимизни қадрлаш, одамларни бир-бирига яхшилик қилиш, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган ҳамда ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, азалий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган тарғибот тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин», – дейилади президент қарорида.

Х  Х  Х

Эрон Ташқи ишлар вазири ва Ўзбекистон Президенти учрашдилар ва икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон расмийлари билан учрашиш учун Тошкентга келган Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад  Жавод Зариф душанба куни президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, томонларни  қизиқтирган масалаларни муҳокама қилди.

Икки мамлакат ўртасидаги турли хил сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги муносабатлардаги сўнгги ўзгаришларга ишора қилган Зариф Эроннинг Ўзбекистон билан  икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик соҳасидаги мавжуд имкониятлар доирасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг муҳимлиги ва ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлаб, Қўшма иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг ўн тўртинчи йиғилишини қисқа вақт ичида ўтказиш зарурлигини  таъкидлади.

Ушбу учрашувда икки томонлама масалалардан ташқари Афғонистондаги тинчлик жараёнидаги ўзгаришлар ҳамда икки мамлакат ўртасида  халқаро майдондаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири душанба куни кечқурун Тwиттерда ушбу мамлакат Президенти ва Ташқи ишлар вазири билан учрашуви ва музокараларини самарали, деб атабди.

Муҳаммад Жавод Зариф  Президент Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловлар билан Тошкентда ӯтказилган мулоқотлардан хурсанд эканлигини баён этиб, қӯшимча қилди: "Биз минг йиллик муносабатларимизни янада ривожлантириш йӯллари  бўйича икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликларимизни мустаҳкамлаш мақсадида самарали музокаралар ўтказдик".

Ӯзбекистон расмийлари билан самарали мулоқотлардан сӯнг Эрон Ташқи ишлар вазири Бишкекка сафар қилди.

Х  Х  Х

Тошкентда Ўзбекистон бош вазири ўрибосари ва Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси учрашиб, икки томонлама ҳамкорликларнинг устувор йўналишларини муҳокама қилишди.

Чоршанба куни Ўзбекистон бош вазири, инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосар Сардор Умурзоқов ва Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Николай Подгузов икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар.

Евроосиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Николай Подгузов ушбу учрашувда Евроосиё тараққитё банкининг иқтисодий трансформация жараёни бўйича молиявий ёрдам бериш, инвестициялашни қўллаб-қувватлаш ва маслаҳат бериш ҳамда Ўзбекистонда иқтисодий ўзгаришлар жараёнида манфаатдорлигини таъкидлади.

Шунингдек томонлар энергетика, шаҳарсозлик ва инфратизилмалар заминидаги муҳим лойиҳаларни муҳокама қилишди.

Евроосиё иқтисодий иттифоқ Россия, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон мамлакатларидан ташкил топган. Ўзбекистон ва Молдавия эса кузатувчи мамлакат сифатида ушбу иттифоқда ҳузур топган.

Х  Х  Х

"Эрон - бу катта иқтисодий ва интеллектуал салоҳиятга эга мамлакат ва бизнинг анъанавий шеригимиз",-- деди Ўзбекистон президенти девони расмийси Теҳрон билан хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувларга ишора қилиб.

Форс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Ўзбекистон президенти девони раҳбарининг ўринбосари Шерзод Асадов матбуот анжуманида 5 апрел куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад  Жавод Зариф  билан учрашганлигини таъкидлаб, илова қилди:  Икки томонлама муносабатлар сўнгги йилларда фаоллашди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати раҳбари: "Учрашув давомида 2020 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш даражаси 250 миллион доллардан  ва қўшма корхоналар сони уч бараварга ошгани алоҳида таъкидланди,"-- деди.

Шерзод Асадов шунингдек, Эрон Ташқи ишлар вазири шу йил 15 ва 16 июл кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий алоқа, таҳдидлар ва имкониятлар" халқаро конференциясида иштирок этишга тайёрлигини билдирганини эслатди.

Эрон Ислом Жумҳурияти 1991 йил 25 декабрда Ўзбекистон мустақиллигини тан олди ва 1992 йил 10 майда икки мамлакат ўртасида сиёсий алоқалар ўрнатилди.

Х  Х  Х

Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси мутахассиси Луи Пенг Фей нима учун ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси 3 дозада қабул қилиниши кераклигига изоҳ бериб ўтди.

«Хитойда кўнгилли фуқаролар орасида вакцинани клиник синовлардан ўтказдик. Тадқиқот кузатувларига кўра, ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг биринчи дозасини олгандан сўнг 30 ва 60 кун ўтгандан кейин тегишли равишда 2- ва 3-дозалар билан ўз вақтида эмланиш натижасида организмда вирусга қарши антитаначаларнинг ҳосил бўлишини аниқладик. Айтишим мумкинки, вакцинанинг 1-дозаси билан эмланган фуқарода вирусни қайта юқтириш эҳтимоли мавжуд. Бироқ 2- ва 3-дозалари билан эмланган фуқароларда антитаначалар сезиларли равишда кўтарилиши олиб борилган тадқиқотларимизда исботланди», деди мутахассис.

Аввалроқ, АОКАда ўтказилган брифингда инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини қабул қилган инсонда 95-97 фоиз антитаначалар шаклланиши таҳлилларда исботланганини билдирган эди. Шунингдек, у баъзи ҳолатларда тана ҳарорати 37 даражага чиқиши, аллергик таъсирлар сезилиши ёки укол қилинган жойлар қизариши мумкинлигини, бироқ бундан қўрқмаслик кераклиги ва бу ҳолатлар 2-3 кунда ўтиб кетишини айтиб ўтган.

Маълумот учун, 1 апрелдан Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирлари бошланган. ССВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, айни кунгача Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 108 283 нафарни ташкил этмоқда.

 

 

 

 

Ёрлиқ