апрел 14, 2021 09:00 Asia/Tashkent
  •  ЕХҲТ раиси Тошкентга келди

13 апрел куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линде икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Анн Кристин Линде Ўзбекистон президенти қабулида бўлади.

«Дунё» ахборот агентлигининг ёзишича, ташриф дастурида Олий Мажлис Сенати ва Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Учрашувларда ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорлик ва Ўзбекистон-Швеция алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

 

Ёрлиқ