апрел 14, 2021 16:43 Asia/Tashkent
  • Норбоева ва Матвиенко меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

Танзила Норбоева бошчилигида Ўзбекистон делагациясининг Россияга ташрифи давом этмоқда

Сенат раиси Танзила Норбоева Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати  хабар берди.

Матвиенко Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақомини олганлигини мамнуният билан қарши олди. Ушбу ташкилот билан ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистон-Россия муносабатларига янгича туртки бериши таъкидланди.

Учрашув давомида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шу нуқтаи назардан, иккинчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форумини ўтказиш муҳимлигига урғу берилди.

Ёрлиқ