апрел 16, 2021 16:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликлар кенгаймоқда
    Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликлар кенгаймоқда

Ўзбекистон Сенати раиси ва Россия федерал парламенти кенгашининг раиси Москвада ўзаро англашув меморандумини имзолаш билан икки мамлакатниг парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик янада кенгайишини таъкидладилар.

Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева ва Россия федерал парламент кенгашининг раиси Валентина Матвиенко Москвада ўзаро англашув меморандумини имзолаш билан икки мамлакат ўртасида меҳнат муҳожирларига катта ҳамият қаратишни таъкидладилар. 

Россия ва Ўзбекистон парламентларининг  масъуллари шунингдек турли соҳалар, шу жумладан парламентлараро муносабатлар соҳасида икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқишди. 

Ўзбекистон Сенати раиси Россиядан коронавирус даврида тез ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди ва таълим-тарбия соҳасидаги дастурларни ривожлантириш учун қизиқишини таъкидлади. 

Россия федерал парламенти кенгашининг раиси ҳам Ўзбекистон ҳайатининг Россияга ташрифидан хурсандчилик изҳор этиб, икки мамлакат ўртасидаги алоқалар кенгайиб бораётгани  чуқур деб билди.   

Ёрлиқ