апрел 18, 2021 09:46 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда карантин қоидалари яна кучайтирилди

Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхтатилади ҳамда 2 ҳафтага карантинга олинади.

18 апрелдан карантин қоидалари янада кучайтирилади.

Бу ҳақда бош вазир бошчилигидаги кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.

Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхтатилади ҳамда 2 ҳафтага карантинга олинади. Қайд этилишича, ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.

Умумий овқатланиш муассасаларида ўринлар 50 фоизгача чекланади, лекин 100 кишидан ошмаслиги назорат қилинади. Автобусларда ўриндиқларнинг 50 фоизгача чекланади, автобуслар сони кўпайтирилади.

1 майдан бошлаб концерт томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказиш тўхтатилади.

Ёрлиқ